Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Саволим бор...

Аёл ўзининг пулидан эҳсон қилса жоизми?

1300

Савол:

Ассалому алайкум. Аёл ўзининг топаётган даромадидан (эри берган пулдан эмас) эрининг рухсатисиз хайр-эҳсон қилиши мумкинми?


Жавоб:

Ваалайкум ассалом вараҳматуллоҳи вабаракотуҳ. Аёлнинг ўзи ишлаб ёки бошқа йўл билан (масалан, мерос, ҳадя орқали) топган мулки ўзининг шахсий мулки ҳисобланади.

Бинобарин, уни бировнинг рухсатисиз тасарруф қилиши мумкин. Оналаримиз розияллоҳу анҳунна ҳам ўзлари хайр-эҳсон қилишган.

Агар у тасарруфларини эрнинг маслаҳати билан амалга оширса, эр-хотинлик ришталари янада мустаҳкамланиши ва хайр-эҳсон янада ҳақлироққа берилиши мумкин.

Аллоҳ янада билувчи.

Мубашшир Аҳмад

УЛАШИНГ:

Teglar
« Орқага