Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Аёллар эҳтиромда бўлган мамлакатда юксалиш бўлади — Президент

904

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Янги Ўзбекистон» газетасига интервью бергани хабар қилинган эди. Унда давлат раҳбарига юртимизда аёлларга берилаётган эътибор, гендер тенглиги ва хотин-қизлар масалалари юзасидан савол берилди.

«Янги Ўзбекистон» газетаси бош муҳаррири Салим Дониёров мамлакатимизда кейинги йилларда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида эришилаётган ютуқлар ҳақида сўз борганда, хотин-қизларнинг ўқиши, билим олиши, меҳнат қилиши, уларнинг соғлигини сақлаш, истеъдод ва қобилиятини рўёбга чиқариш, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, гендер тенглик бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар биринчи навбатда тилга олинаётганини таъкидлаб, Президентдан бунинг сабаби нимада эканини сўради.

Ушбу саволга жавоб берган Шавкат Мирзиёев бунинг сабаби оддий эканини айтди. Президентнинг таъкидлашича, дунёдаги ҳар қандай халқ, давлат ва жамиятнинг тараққиёт ва маданият даражаси аввало уларнинг хотин-қизларга бўлган муносабати билан белгиланади.

«Аёл бор экан, оила деган муқаддас қўрғон, фарзанд деган бебаҳо неъмат бор. Аёлларимиз бахтли бўлса албатта оиламиз, жамиятимиз ҳам бахтли бўлади. Хотин-қизлар барча соҳа ва тармоқларда эркаклар билан тенг ҳуқуққа эга бўлиб, юксак ҳурмат-эҳтиромда яшаган мамлакатда албатта тинчлик ва ҳамжиҳатлик, ўсиш ва юксалиш бўлади.

Ҳурматли аёлларимиз ҳаётимизнинг барча соҳа ва тармоқларида фаол иштирок этиб, Янги Ўзбекистонни барпо этишга беқиёс ҳисса қўшмоқдалар. Уларнинг орасида депутат ва сенаторлар, вазир ва ҳокимлар, академиклар, профессорлар, Ўзбекистон Қаҳрамонлари, Халқ ўқитувчилари, Халқ шоирлари, Халқ артистлари борлигини барчамиз яхши биламиз.

Бугунги кунда мамлакатимизда Гендер тенгликни таъминлаш бўйича комиссия, Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси, Республика Хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши каби тузилмалар опа-сингилларимизнинг манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим роль ўйнамоқда. Мамлакатимизда хотин-қизларни иш ўринлари, уй-жой билан таъминлаш, уларга тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор берилмоқда. Бу борада аёлларни касб-ҳунарларга қайта ўқитиш марказлари жорий этилгани, арзон уй-жойлар дастури амалга оширилаётгани муҳим аҳамиятга эгадир. Ҳар йили оғир турмуш шароитида яшаётган аёлларнинг уй-жой бўйича бошланғич бадаллари давлат бюджети ҳисобидан тўлаб берилмоқда», — деди Президент.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Татаристон парламенти Москва таклиф қилган қонун лойиҳасига қарши чиқди

735 15:58 25.10.2021

Путин Мирзиёевни Ўзбекистон президентлик сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклади

658 15:22 25.10.2021

Косово россиялик дипломатларни қўпорувчиликда айблади

427 10:03 23.10.2021

Жапаров Қирғизистоннинг энергетика инқирозидан қачон чиқишини айтди

508 16:35 22.10.2021

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Мақсуда Азизовна Ворисова ҳақида

874 19:35 20.10.2021

“Энг катта муаммо – Афғонистон шу қишни эсон-омон ўтказиб олиши” – Шавкат Мирзиёев

533 18:20 19.10.2021
« Орқага