Илм

Аёллар ҳақида

3354

Кейинги пайтларда аёлнинг юзи, қўли ва овози ҳам авратлиги, кўчага чиқмай, номаҳрамларга кўринмай уйда ўтириши шартлиги борасида менга танбеҳлар, ақл ўргатишлар, ҳатто эркаклик нафсониятимга тегадиган гаплар ҳам кўп бўляпти.

Кимлардир менга рашк фанидан дарс беришга ҳам уриниб кўряпти.

Шу қадарки, мусулмонларга аралашишдан безиб қолиш даражасига бориб қоляпман. Бургага аччиқ қилиб, кўрпани куйдириб қўйишдан чўчиётганим учунгина парво қилмасликка ҳаракат қиляпман.

Бир оғиз гапим билан рафиқам ҳамма ишини йиғиштириб, уйда ўтиришига шубҳам йўқ. Лекин гап шундаки, шу иш тўғри бўладими?

Шу масалага очиқ кўз билан бир қарайлик-чи.

Аввало, аёлнинг юзи, қўли ва овози аврат деган гап ҳам, аврат эмас деган ҳам бор. Ўқиб-ўрганганларимга асосланган ҳолда аврат эмас, деган гап кучлироқ эканига шубҳа қилмайман.

Бундан ташқари:

* Исломга муҳаббати бор қиз-аёлларнинг беш фоизигина юзи, қўлини ҳам беркитиб, уйдан кўчага чиқмай ўтиришни маъқул кўра олади, холос. Қолган тўқсон беш фоизи эса бу ишни ўта оғир юк, деб билади ва шунинг учун ўта тақводор мусулмонлардан ўзини олиб қочиброқ юраверади.

Биз эса уларни ҳеч қачон ҳисобга олмаймиз. Исломни фақат хосларнинг хосларигина унга амал қила оладиган қилиб кўрсатамиз. "Жаннатга кириш осон эмас", деган ўта чуқур маъноли иборани энг тубан маънода, яъни, ўзимизни шу ишни қойиллатаётгандек қилиб кўрсатиш маъносида ишлатамиз.

Шариат рухсат берган ишни тақиқлаш орқали жуда кўп қиз-аёлларни Исломдан бездираётганимизни ва бу ишимиз кечириб бўлмас жиноят эканини ҳис этмаймиз, тан ҳам олмаймиз.

* Исломга муҳаббати бор қиз-аёлларнинг тўқсон беш фоизи ўқишга, олий маълумотли, зиёли бўлишга қизиқади. Шундан келиб чиқиб, ҳамма учун енгил бўлган шариатдан ҳам юз ўгирадилар. Чунки ўша хосларнинг хослари уларга шариатнинг енгил тарафларини эмас, ўзлари маъқул кўрган оғир тарафларинигина гапирадилар.

Азизлар, беш фоизгина ўта тақводор аёлларимизни қолган тўқсон беш фоиз тақводор аёлларимизга қарама-қарши қўймайлик. Ҳар иккиси ҳам тақводор. Бирининг ўраниш борасидаги тақвоси кучлироқ бўлса, бошқасининг дин ғамини ейиш борасидаги тақвоси кучлироқ бўлиши мумкин.

Ақлни, урф-одатни, шахсий истакни шариатдан юқори қўйиш ҳалокатга олиб боради.

Модомики, ҳар иккиси ҳам шариат чегарасидан чиқмаётган экан, шунинг ўзи етарли эмасми?

Муқим МАҲМУД

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Дубайда аёл киши илк бор автобус бошқарувига ўтирди

281 18:50 07.07.2020

Аёлингизнинг баҳосини биласизми?

5864 21:00 05.07.2020

Гулдек оилани бузган SMS...

9441 15:30 05.07.2020

АҚШ: Хитой уйғур аёлларининг сочларини ҳам сотмоқда

2212 21:29 02.07.2020

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус Ислом билим юрти ҳақида

1180 16:38 30.06.2020

Хотин-қизларнинг олий таълим олиши қанчалар долзарб?  – Имом Суннатуллоҳ Абдулбосит билан суҳбат

1150 21:30 24.06.2020
« Орқага