Иймон

Аёллар Расулуллоҳнинг раҳматларига гувоҳлик беради

1081

Умайя бинт Руқайя (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га байъат қилиш учун аёллар билан бирга у зотнинг ҳузурига келиб: “Эй Аллоҳнинг Расули, сизнинг ҳузурингизга Аллоҳга бирон нарсани шерик билмасликка, ўғрилик этмасликка, зино қилмасликка, болаларимизни ўлдирмасликка, қўл ва оёқларимиз орасида тўқиб оладиган бўҳтонни келтирмасликка ҳамда бирор яхши ишда сизга итоатсизлик этмасликка байаът қилиш учун келдик”,  дедик. Шунда Пайғамбаримиз: “Тоқатларинг етган ва қодир бўлган нарсаларингда”,  дедилар. Яна: “Биз “Аллоҳ ва Расули бизга ўзимиздан кўра раҳмлироқдир. Байъат қилдик, эй Аллоҳнинг элчиси”, дедик”. “Боринглар, бас, байъат қилдинглар. Албатта, менинг юзта аёлга айтган сўзим битта аёлга айтган сўзим кабидир”, дедилар. У зот биздан биронта аёл билан қўл бериб кўришмадилар” (Имом Термизий ривояти).

Саъд ибн Абу Ваққос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Умар (розияллоҳу анҳу) Пайғамбаримизнинг ҳузурларига киришга изн сўради. У зотнинг ҳузурида қурайш аёллари бўлиб, Расулуллоҳга гапиришар эди. (Бошқа ривоятда: “У зотдан сўрашар эди ва кўп гапиришар эди”, дейилган.) Уларнинг овози Пайғамбаримизнинг овозларидан баланд чиқаётган эди. Умар (розияллоҳу анҳу) киришга изн сўраган пайтда аёллар ҳижобга яширинишди. Шунда Расулуллоҳ киришга изн бердилар. Ҳазрати Умар кириб келди. Расулуллоҳ кулар эди. Ҳазрати Умар: “Ота-онам сизга фидо бўлсин. Аллоҳ сизни кулдирсин” ,  деб сўради. “Мен мана бу аёллардан ажабланаман, ҳузуримда эдилар. Сенинг овозингни эшитгач, ҳижобга яширинишди”, дедилар. Умар (розияллоҳу анҳу): “Ё Аллоҳнинг элчиси, аёллар қўрқишига сиз ҳақлироқсиз”,  деди-да, уларга қараб: “Қайси аёл ўзига душман? Мендан қўрқиб Аллоҳнинг Расулидан қўрқмайсизларми?” деди. Аёллар: “Ҳа. Сен Расулуллоҳдан қўполсан”, дейишди. Шунда Пайғамбаримиз: “Сўзингда давом эт, эй Хаттобнинг ўғли! Нафсим измида бўлган Зотга қасамки, шайтон сенга катта-катта қадам ташлаб келмайди. Келса ҳам сенинг катта қадам ташлашингдан бошқача қадам ташлаб келади”, дедилар (Муттафақун алйҳ).

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Расулуллоҳ шундай эдилар...

660 07:03 09.11.2019

Гўзал турмушдан гўзал намуна

871 22:00 08.11.2019

Усмонли султонининг Пайғамбаримизга ёзган мактублари

1613 12:00 04.11.2019

НАСА тасдиқлади: Ой иккига бўлинган

30939 18:00 20.09.2019

Пайғамбар ва аёл

1268 22:05 12.09.2019
« Орқага