Илм

Аёллар сочини бўяса бўладими?

2155

Сочни бўяса бўлади ва бунинг ғусл ҳамда таҳоратга зарари йўқ. Бу ҳақда муҳтарам устоз доктор Ваҳба Мустафо Зуҳайлий ўзининг «Фатавоий Муосира»  китобида қуйидагиларни ёзади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам оқарган соч ва соқолни бўяшни мубоҳ қилганлар. У зотдан собит бўлган ҳадисда бу маъно бор».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, яҳудий ва насоролар бўямайдилар. Бас, уларга хилоф қилингиз», дедилар» (Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий).  Шофеъийлар сочни қорага бўяшни ҳаром, дейишган. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакрнинг отаси Абу Қуҳофани бундан қайтарганлар. Унинг соч-соқоли ҳақида «иккисини ўзгартиринглар, қорани четлатинглар» деганлар. Лекин фуқаҳолар жумҳури: бу нарса Абу Қуҳофага ўхшаган ўта қари одамларга хос, дейишган. Саҳоба ва тобеъинлардан бир жамоа, Усмон, Ҳасан, Ҳусайн, Уқба ибн Омир, улардан кейин Ибн Сирийн, Абу Бурда ва бошқалар қорага бўяшган».

Уламоларимиз бу масалада, хусусан, сочни қорага бўяш ҳақида турли ҳолатларни эътиборга олиб бир қанча гапларни айтишган. Жумладан, оила қурмоқчи бўлган одамнинг алдаш учун сочни қорага бўяш ҳаром, дейилган. Аёл кишига эри рухсат берса жоиз, деганлар.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Пандемия уйларни жанжалхонага айлантиряптими?

656 16:00 31.03.2020

Хотинга вожиб нафақадан бироз ортиқроқ маблағ бериш маслаҳати

1231 22:30 27.03.2020

Коронавирусга кўпроқ ким чалинмоқда: эркакларми ёки аёллар?

1380 16:00 26.03.2020

Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг аёллари билан муомалада ташқи кўринишлари

1005 12:00 25.03.2020

Врач-косметолог: коронавирус давомида аёлларга маслаҳат

1245 17:00 19.03.2020
« Орқага