Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Аёллар сочини кесиши ҳукми

2560

Бугунги кунда аёллар сочларни кестириш ва олиб ташлашда ҳам жуда олдинга ўтиб қолишди. Бу нарса пардознинг бир тури, ташқи кўринишни ўзгартиришнинг омили сифатида баҳоланадиган бўлди.

Иккинчи томондан олиб қараганда, сочни олиб ташлашнинг сабабларидан бири соч синиши ва тўкилиши касаллиги ҳам бўлиб,  олиб ташланганнинг ўрнидан бақувват ва соғлом ўсиб чиқиши ниятида ҳам бу ишни қиладилар.

Соч кесиш сабабларидан  бири ўта узун сочларни парваришлаш  қийин бўлгани, кўп вақт талаб қилгани ҳам ҳисобланади. Ушбу машаққатни енгиллатиш, аёллар узоқ вақт сочлари билан овора бўлиб қолмасдан, уй-рўзғор ишларига ҳам улгуриши мақсадида ҳам бу ишга қўл урадилар. Бунга Ислом тарихида ҳам мисоллар кўп.

Бу борада уламолар уч хил қарашни илгари сурганлар:

1 Аёлнинг сочини кесиши дуруст экани. Бу Шофеий уламолари фики. Имом Нававий ҳам мазкур фикрни қувватлаган.[1]

2 Аёлнинг бирор узрли сабабсиз соч кесиши макруҳ экани. Бу ҳанбалийларнинг қарашларидир.[2]

3 Аёлларнинг соч кесиши ҳаром экани ҳақидаги қараш бўлиб, бу ҳанбалий ва моликийлар мазҳабидир[3].

Соч кесишнинг жоиз эканини айтадиган уламолар Набий алайҳиссаломнинг аёллари ўз сочларини қулоқнинг юмшоғига етадиган миқдорда қолдириб, кесиб олганларини далил қилганлар. [4]

Бу ишнинг дуруст эмаслигини айтган уламолар жамоаси эса Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёлларни соч кесишдан қайтарганларини далил қилганлар.

Юқоридаги уламоларнинг фикрлари ва  далилларига қарайдиган бўлсак, соч кесишни жоиз санаганларнинг далили кучли. Аммо, бу ишни ҳаром дейдиган жамоа уламолари ривоят қилган ҳадис заиф. Шундан келиб чиқиб, зарурат бўлганда ва номаҳрамларга кўрсатмаслик шарти билан сочни кесишга рухсат берилган. Бу ҳақида қуйида батафсил ўрганамиз.

Сочни қисқартириш одатий ишлардан бўлиб, бу борадаги асл қоида  мубоҳлик ҳисобланади. Бу ишни ҳаром деган, деган бирорта ҳам хос далил мавжуд эмас. Шундан келиб чиқиб, аёлнинг сочини кесишига қуйидаги шарт ва сабабларни келтирган ҳолда,  рухсат бериш мумкин:

 – эркакларнинг сочига ўхшаб қоладиган даражада калта қилиб юбормаслик;

         – Соч кесиш пардоз учун бўлмай, зарурат бўлган ҳолларда, масалан, ўта узун бўлиб кетиб, парвариш қилишда қийинчилик туғдирса. Набий алайҳиссаломнинг вафотларидан кейин аёллари сочлари ўта узун ёки қалинлиги сабаб, ороланиш мақсадида бўлмай, ўзларига енгиллик яратиш мақсадида шундай қилганлари тарихдан маълум.

–  Бу ишда ўзини кофир ёки енгилтак аёллар ўхшатиш нияти бўлмаслиги;

–  Сочини кесишга агар турмушга чиққан аёл бўлса, эрнинг, бўй қизларга эса, валийнинг  изни ва розилиги бўлиши.[5]

Аёлларнинг сочларини тагидан қириб олиб ташлаш

Уламолар аёлга ҳатто ҳаж ибодатларида ҳам сочларини тагидан олиш мумкин эмаслигига ижмо қилганлар.[6]

Уларга сочининг учидан бироз қисқартириш тайин қилинган.

 Бошга етган жароҳатни тикиш ёки жарроҳлик амалиёти ўтказиладиган бўлса, тикиш учун ўша соҳадаги сочлар қириб олиниши кабо ҳолларда, гарчи макруҳ бўлса-да, рухсат берилади.

 

Зебуннисо Қутбиддин қизи


[1] Navaviy “Sharhu Muslim” 4/4, “Al-majmu” 1/296

[2] Mardavay “Insof” 1/123, Buhutiy “Kashshoful qino” 1/86

[3] Buhutiy “Kashshoful qino” 1/86. Mardavay “Insof” 1/123

[4] “Sahihu Muslim” 4/4. Ibn Qudoma “Al-mug’niy” 1/90, Navaviy “Al-majmu” 1/296

[5] “Muslima ayolga doir fatvolar” Ulamolar jamoasi. 2/510,

[6] Marg’inoniy “Hidoya” 1/382. Bojiy “Al-muntaqiy” 3/32, Navaviy “Al-majmu” 8/194, Buhutiy “Kashshoful qino” 1/86

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Толибон” Хотин-қизлар ишлари бўйича вазирлик тугатилганини изоҳлади

1278 08:25 20.09.2021

Раҳбар аёллар иштирокидаги халқаро саммит Ўзбекистонда ўтказилади

628 22:35 07.09.2021

«Толибон» аёлларни Aфғонистонни бошқаришда иштирок этишга чақирди

1620 14:45 17.08.2021

Аёллар эҳтиромда бўлган мамлакатда юксалиш бўлади — Президент

672 11:25 17.08.2021

Қоматни жарроҳлик ёрдамида чиройли қилиш ҳукми

1950 18:55 20.06.2021

Қозоғистонда аёллар ва болаларга нисбатан жиноятларни фақат аёл терговчилар текширяпти

912 19:00 12.06.2021
« Орқага