Илм

Аёлларга муомала қилиш сирлари

1695

Эр-хотин ўзаро бахтли ҳаёт кечиришлари учун бир-бирининг фитратларидан бохабар бўлишлари даркор: нимадан жаҳли чиқади-ю, нимадан хурсанд бўлади?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Эй аёллар, садақа қилинглар. Сизлардан кўпларинг дўзах аҳлидан эканингизни кўрдим”,  дедилар. Аёллар: “Нима сабабдан?” деб сўрадилар. Расулуллоҳ: “Кўп лаънат айтасизлар, ҳаётдан нолийсизлар. Ақл ва динларинг ноқислигидан доно эркакнинг ақлини сизлар каби кетказадиган нарса кўрмадим”, дедилар. Аёллар яна сўрадилар: “Ё, динимиз ва ақлимизнинг ноқислиги нимада?” Расулуллоҳ: “Аёлнинг гувоҳлиги эркак гувоҳлигининг ярмича эмасми?” дедилар. Аёллар: “Ҳа”, дейишди. Расулуллоҳ: “Мана шу улар ақлининг нуқсонидир. Ҳайз кўрса, намоз ўқимайдими, рўза тутмайдими?” дедилар. Аёллар: “Ҳа”, дейишди. Расулуллоҳ: “Мана шу улар динининг нуқсонидир”, дедилар (Муттафақун алайҳ).

Яна бир ҳадисда Расулуллоҳ айтдилар: “Аёлларга яхши муомалада бўлинглар. Албатта, аёл қовурғадан яратилган. Қовурғанинг энг қийшиқ жойи юқорисидир. Уни тўғирлайман десангиз, синдириб қўясиз. Агар шу ҳолида тарк қилсангиз, эгрилигича қолаверади. Бас, аёлларга яхши муомалада бўлинглар” (Муттафақун алайҳ).

Аллоҳ таоло эркаклар билан аёллар ўртасидаги фарқни таърифлаб айтади:

“Зеб-зийнат ичида ўстириладиган, муҳокамада (ўз мақсадини) очиқ баён қила олмайдиган (заифа) кимсания!” (Зухруф сураси 18-оят).

“Аёлларга нисбатан эркакларда бир даража (зиёдалик) бор” (Бақара сураси 228-оят).

Демак, эр аёл кишининг заифа эканини назардан қочирмай муомала қилиши лозим. Зеро, киши бошқа барча инсонлар билан ҳам уларнинг ақли-фаросатидан келиб чиқиб муомала юритиши ижтимоий муносабатлар маданиятини ташкил қилади.

Шунингдек, эр аёлнинг барча хатоларини муҳокама қилиб ўтирмасин. Масалан, аёл ўнта хатога йўл қўйган бўлса, учта ёки тўртта ёҳуд бешта хатоси ҳақида гаплашсин ва қолганига эътибор бермасин. Агар барча хатоларини таҳлил қилаверса, ўз ақлини аёлнинг ақлига тенглаштирган бўлиб қолади.

Абдуллоҳ ибн Аббос (розияллоҳу анҳу): “Мен аёлимнинг бўйнида бўлган барча ҳақларимни талаб қилишни хоҳламайман. Чунки Аллоҳ таоло айтади:

“Аёлларга нисбатан эркакларда бир даража (зиёдалик) бор” (Бақара сураси 228-оят). Яъни аёлим мен учун бажариши керак бўлган барча ҳақларни талаб қилмайман. Айрим ҳақларимдан воз кечиб тураман, деганлар.

Аллоҳ таоло айтади:

“Пайғамбар хотинларидан бирига (Ҳафсага) бир гапни (чўриси Мориянинг талоғи ва халифаликни) хуфёна айтганини эсланг! Бас, қачонки, (Ҳафса) у (сир) ҳақида (Оишага) хабар бергач, Аллоҳ уни бундан воқиф қилди ва у (Ҳафсага ўзи билган нарсанинг) баъзисини билдирди ва баъзисидан юз ўгирди (билдирмади)” (Таҳрим сураси 3-оят). Расулуллоҳ аёлларнинг энг фазилатлиси ҳисобланган хотинларига бир гап айтиб, уни ҳеч кимга билдирмасликни тайинлаганлар. Улари эса заифаликларига бориб, сирни ошкор қилиб қўйишган. Парвардигор ваҳий орқали огоҳлантиргандан сўнг, у зот оналаримизни кечириб юборганлар.

Қуръони каримда олижаноб кишиларга ўзларидан пастроқ бўлганларнинг айбларини кечиб юбориш буюрилган: “Сизлардан фазилат ва кенг мол-мулк эгалари қариндошларга, мискинларга ва муҳожирларга Аллоҳ йўлида эҳсон қилмасликка қасам ичмасин, балки уларни афв қилиб, кечирсинлар! Аллоҳ сизларни мағфират қилишини истамайсизми?!” (Нур сураси 22-оят).

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Болаларни увол қиляпсизлар. Тарбиялаш керак бўлса, ўзингизни тарбия қилинг!»

895 17:00 30.09.2019

Эркак меҳри

1439 07:05 28.09.2019

Кўплаб оилаларнинг бузилишига сабаб бўлувчилар

1809 19:00 30.07.2019

"Баъзан куйган нон егим келади..."

1011 10:45 30.07.2019

Тақлид (ҳикоя)

2506 23:05 06.07.2019
« Орқага