Ахлоқ

Аёлларнинг ўз суратларини интернетга қўйиши оқибати

3955

Аёл зарурат юзасидан кўчага чиқса, уни ўн ёки юз киши кўриши мумкин, бироқ суратларини интернетга жойласа, уни минглаб, эҳтимол миллионлаб одам томоша қилади.
Ҳаётда эркак киши бегона аёлнинг юзига, бошқа жойларига тикилиб қарай олмас, аммо интернетда бемалол тикилиб, ҳирс билан қарайверади. Чунки, ишини ҳеч ким кўрмаяпти, деб ўйлайди. Холи жойда ўзини эркин тутади (бу гапдан “Кўз зиноси жоиз”, деган маъно чиқмайди).

Аёл кўчага чиқса, эркаклар уни кўради. Уйига қайтиб келса, сатр ичида бўлади. Лекин, суратини интернетга жойласа, уни бегоналар эртаю кеч – тинимсиз томоша қилаверади. Бу билан ҳирслар жунбушга келмайди, хаёл бузилмайди, деб ўйлайсизми? Аёллар эркак руҳияти ҳақида ҳам маълумотга эга бўлишса, фойдадан холи бўлмайди.

Яна бир гапни айтиб қўйиш лозим: агар бирон киши бегона аёлнинг фитнага сабаб бўлувчи суратига боқиб, хаёли бузилиб, ёмон иш қилиб қўйса, ҳалиги сурат эгаси бўлган аёлга ҳам гуноҳ ёзилади. Шунинг учун бу масалага енгил қарамасликни муҳтарам аёлларга таъкидлаб ўтмоқчиман.

Зиёвуддин РАҲИМ

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Саудия Арабистонида хотин-қизлар футбол лигаси тузиладиган бўлди

71 14:20 26.02.2020

Саҳобалар шундай эдилар...

788 08:30 25.02.2020

Содиқ Сафоевдан аёл элчилар ҳақида сўрашди

546 15:00 24.02.2020

Аёл эҳсон қилса... жоизми?

864 18:00 22.02.2020

Бева аёлга яқинлик қилиш савобми?

8011 16:00 20.02.2020

Йўлда қолиб кетган аёллар... 

1724 13:40 19.02.2020
« Орқага