Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Аёлларнинг тақинчоқлар билан ороланиши

1172

Тақинчоқ деб ҳар олтин, кумуш ва бошқа жавоҳирлардан ишланган ҳар қандай безак ашёсига айтилади. Аллоҳ таоло Аъроф сураси 148-оятида шундай дейди: “Мусо қавми у йўқлигида безакларидан овозли бир бузоқ шаклини ясаб олди. Унинг гапирмаслигини, уларни ҳидоятга бошлай олмаслигини билишмадимикин?! Уни маъбуд қилиб олишди ва золимлардан бўлишди”.

Олтин ва кумуш тақинчоқлар ҳукми

Уламолар аёлларнинг кумуш тақинчоқлардан фойдаланиши жоиз эканлигига иттифоқ қилган ҳолда, тилла тақинчоқлар борасида турли фикрларни билдирганлар.[1]

Жумҳур уламолари уни шубҳасиз жоиз, дейдилар. Баъзи тоифалар эса тилла тақиш ҳаром, деган фикрни билдирадилар. Уларнинг иккаласи ҳам ўз сўзларини Қуръон ва суннат билан исботлашга уринганлар.

Тиллани жоиз санаган уламоларнинг далиллари:

“Зеб-зийнат ичида ўстириладиган, мунозарада (ўз мақсадини) очиқ баён қила олмайдиган (заифа)ни-я!” (Зухруф 18).

Ояти каримада аёлларнинг тақинчоқларга ҳавасманд қилиб яратилгани ҳақида айтилмоқда. Бу эса олтин ва кумушдан бўлади. Аёлларнинг тақинчоқларни яхши кўрадиган қилиб яралиши, унинг мубоҳ эканини билдиради.[2]

2 –  “(Аллоҳ) осмондан сув (ёмғир) ёғдирганида жилғалар миқдори билан оқиб, (бу) сел ўз устида кўпикларни ҳам кўтариб келур. (Одамлар) зеб-зийнат ёки асбоб-ускуна (ясаш) учун ёқадиган (олов)лардан ҳам шунга ўхшаш (чиқинди пайдо) бўлур. Аллоҳ ҳақ билан ботилни (мана шундай мисол билан) баён қилур. Бас, кўпик ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетур. Одамларга фойдали бўлган нарса эса Ерда қолур. Аллоҳ мисолларни мана шундай баён қилур”  (Раъд 17).

 Ушбу оят ҳаддан ошиб ружу қўйиш ва йиғишга берилиб кетиш натижасида дўзахда ёнишга сабаб бўладиган тақинчоқлар – олтин, кумуш ва мис ҳақида, деб тафсир қилинган. Бу ҳам ер маъданларидан безак сифатида фойдаланиш жоиз эканини билдиради. Олтин ҳам ер маъданларидан бири ҳисобланади.[3]

Суннатдан далиллар

Тилла ва кумуш тақинчоқларнинг аёллар учун мубоҳ эканлиги тўғрисида кўплаб ҳадислар келган бўлиб, қуйида уларнинг баъзилари билан танишамиз:

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳарирни ўнг томонларига, тиллани эса чап томонларига қўйдилар-да: “Албатта, бу иккиси умматимнинг эркакларига ҳаром, аёлларига эса ҳалолдир”, дедилар.”[4]

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Ҳайит куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдим. Хутбадан олдин намоз ўқидилар,сўнг аёлларнинг олдига келиб уларни садақа қилишга буюрдилар. Улар фатахлари, узукларини Билолнинг этагига ташлай бошладилар”.

Имом Бухорий “Саҳиҳ”да муаллақ тарзда келтирган бир ҳадисда, Оиша розияллоҳу анҳонинг тилла узуклари бўлгани ҳақида айтилади. Ибн Саъд уни Мутталибнинг мавлосидан ривоят қилинганини айтиб, саҳиҳ деган.[5]

Юқоридаги ҳадислар да аёлларнинг тилла сирға, узук ва занжирларни  тақишлари мубоҳ эканлигига ёрқин ва ўта кучли далиллар мавжуд.

 

Зебуннисо Қутбиддин қизи


[1] Kosoniy “Badoius sanoi” 5/132, Navaviy “Majmu’” 1/249

[2] Roziy “Tafsirul kabir” 27/202

[3] Alusiy, “Ruhul ma’oniy’ 13/131, Sobuniy “Sofvatut-tafosir” 2/80

[4] “Sunani Abu Dovud” Libos kitobi 4/50.  Temiziy “Libos kitobi” 5/383. Nasoiy “Ziynat kitobi” 8/138. Ibn Moja “Libos kitobi” 2/1189

[5] Ibn Hajar “FathulBoriy” 10/342

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ижтиҳод лафзи

573 22:10 22.09.2021

Алвидо, Ватан! Самарқанд

1520 21:15 22.09.2021

Шаръ ва шариат лафзлари

447 08:05 21.09.2021

Алвидо, Ватан! Қўқон воқеалари

2742 22:07 20.09.2021

Фиқҳнинг фақиҳлар наздидаги таърифи

756 23:15 17.09.2021

Катта фиқҳ энциклопедияси

749 23:15 16.09.2021
« Орқага