Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

«Айрим хатти-ҳаракатларимиз аёлларимизга маънавий ноқулайлик келтирмоқда»

1681

Бир неча кун аввал Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан аёллар ҳуқуқларини кучайтириш бўйича бир қатор жиддий таклифлар билдирилди.

Хусусан, хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш билан боғлиқ муаммолар таҳлил қилиниб, уларнинг олдини олиш бўйича қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан аниқ таклифлар ишлаб чиқилди. Унга кўра, қонунчилигимизда «таъқиб этиш» (stalking), яъни қизларнинг, аёлларнинг орқасидан кузатиб юриш тушунчаси йўқлиги туфайли ушбу ҳолатдан ҳимояланиш механизмлари ҳам мавжуд эмаслиги маълум қилинган.

«Таъқиб қилиш оқибатида хотин-қизларда кучли руҳий тушкунлик, қўрқув, ўзини ҳимоясиз ҳис қилиш, одамовилик каби ҳиссиётлар юзага келади. Бунинг олдини олиш мақсадида қонунчиликка «таъқиб этиш» (stalking) тушунчасини киритиш ҳамда таъқиб остида қолган хотин-қизларга ҳам ҳимоя ордери бериш тизимини жорий этиш керак», – дейилади вазирлик илгари сурган таклифда.

Бундан ташқари қонунчиликда иш ва ўқиш давомида тазйиқ ва зўравонликка учраган аёллар иш берувчисининг ёки таълим муассасаси раҳбарининг жавобгарлиги белгиланмагани, интим видеолар тарқатилишига чек қўйилиши лозимлиги ва бир қатор масалалар кўтарилиб, аёллар ҳуқуқини таъминлаш ҳамда уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича таклифлар билдирилган.

Дарҳақиқат сўнгги вақтларда аёлларга, ҳаттоки ёш ўқувчи қизларга нисбатан зўравонлик ҳолатларининг кўпаяётганига гувоҳ бўляпмиз. Кимдир қўшнисининг қизини зўрлаган, бошқа кимдир жамоат транспортида аёлларга шилқимлик қилган ва ҳоказо. Бундай ҳолатлар кундан-кунга кўпайса кўпаймоқдаки асло камаяётгани йўқ. Шундай экан бу каби кўнгилсиз ҳодисаларга қарши курашиш учун жавобгарлик белгилаш ва жазо чораларини кучайтиришнинг ўзи камлик қилади.

Мазкур масалада ўз таклифини билдирган Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгаши ходими Бекзод Шоназаров жамоат транспортида аёлларга кўрсатилаётган муносабатга эътибор қаратган. Унинг айтишича, одамлар бугунги кунда жамоат транспортларидан фойдаланиш жараёнида аёлларга эҳтиром кўрсатиб, уларга жой бериш, уловга чиқаётганда аввал аёлларни ўтказиб юборишни унутишгани етмаганидек, ҳамюртларимиз орасида аёллар билан ёқалашишгача бораётганларнинг ҳам учраб тургани нақадар ачинарли ҳолат эканини таъкидлаган.

«Тўғри, ҳамма ишга, ўқишга ўз вақтида етиб бориши керак. Аммо ҳар қандай вазиятда ҳам эркаклигимизни, айрим хатти-ҳаракатларимиз аёлларимизга маънавий ноқулайлик келтираётганини унутмаслигимиз лозим. 

Сўнгги кунларда ушбу муаммога ўзига хос ечимлари ҳам таклиф қилиняпти. Хусусан, жамоат транспортларида, аввало, метрода эркаклар ва аёллар учун алоҳида вагонлар ташкил этиш, автобусларда эса бир томонда эркаклар, иккинчи томонда фақат аёллар ўтиришини йўлга қўйиш... 

Буни қайтадан велосипед кашф этишга қиёсламаслик керак, албатта. Зеро, ислом давлатларининг деярли барчасида шундай хизмат кўрсатилади. Шунингдек, Япония, ҳатто Ҳиндистонда ҳам шундай амалиёт бор. Демак, тажриба тариқасида ҳар қандай амалиётлардан фойдалансак арзийди», – деган партия вакили.

Дарҳақиқат дунёга назар ташлайдиган бўлсак, кўпгина ривожланган мамлакатларда жамоат транспортларида аёллар учун алоҳида ўрин ажратилганини кўриш мумкин.

Ана шундай амалиётга ўтган мамлакатлар аёлларга нисбатан зўравонликларга барҳам беришда ушбу тажриба фойда берганини таъкидлаган. Метрода аёллар учун алоҳида вагон ажратилиши, автобусларнинг орқа эшигидан аёллар, олдинги эшикдан эркаклар чиқиши жамоат транспортларида аёлларга нисбатан содир этилаётган зўравонлик ҳолатларини сезиларли камайтирган.

Таниқли спорт журналисти Қаҳрамон Асланов бир вақтлар унинг она шаҳрида ана шундай одат борлигини таъкидлаган эди.

«Қўқонда шундай урф борки, автобуснинг орқа тарафида эркаклар, олд тарафида аёллар бўлади ва деярли аралашишмайди», – деганди журналист.

Жамоат транспортларидаги тирбандликлар асосан пойтахтда кузатилишини ҳисобга олсак, бундан азият чекадиган аёлларнинг ҳам катта қисми Тошкентда эканлигини англаш мумкин. Шу нуқтайи назардан, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Тошкент шаҳар бошқармаси бу таклифни атрофлича ўрганиб чиқиши ва бу орқали юзлаб аёлларни қийнаётган муаммонинг барҳам топишига ҳисса қўшишига умид қиламиз.

Ҳамидуллоҳ Али

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мени нима эзади?

613 09:26 27.04.2022

Селда бедарак йўқолган шахснинг мурдаси топилди

607 16:07 21.04.2022

Франция полицияси ҳижобли аёлларга ҳужум қилди

1756 08:05 18.04.2022

Ўзбекистон тараққиётида парламентдаги аёлларнинг роли қандай?

357 15:10 13.04.2022

Тиббиёт ходимлари ҳижоб ўрашига рухсат берилди

1381 16:36 31.03.2022

Саудиялик аёллар энди чегара қўшинларида хизмат қилишлари мумкин

614 11:40 25.03.2022
« Орқага