Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Айрим навоийликларга солиқ имтиёзлари берилади

424

Аввал хабар берилганидек, бугун президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятидаги сайловчилар билан учрашди.

Давлат раҳбарининг маълум қилишича, шароити оғир бўлган Томди, Учқудуқ, Конимех, Нурота туманларида ташкил этиладиган янги тадбиркорлик субектлари фойда, ер, сув, мол-мулк, айланмадан олинадиган солиқлардан озод этилади.

Шунингдек, вилоятда барча инфратузилмага эга 48 та кичик саноат зонаси ташкил этилиб, уларда 600 та лойиҳа амалга оширилади, 10 мингта иш ўрни ташкил этилади, оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ҳар йили 500 миллиард сўмдан зиёд маблағлар ажратилади. Келгуси беш йилда фойдаланишдан чиққан 50 минг гектар ер ўзлаштирилиб, мева-сабзавотчилик ва чорвачилик ривожлантирилади. Бу қарийб 35 минг аҳолини банд қилиш имконини беради. Бунда, электр тортиш ва қудуқ қазиш харажатларининг 50 фоизи бюджетдан қоплаб берилади.

Қизилтепа, Кармана, Навбаҳор ва Хатирчида 14 минг гектарда янги токзорлар ҳамда 5 минг гектарда интенсив боғлар барпо этилади. Натижада, 20 мингдан ортиқ аҳоли банд бўлади. Вилоятда 1 минг гектарда замонавий иссиқхоналар ишга туширилади ва 3 минг хонадонда ихчам иссиқхоналар қурилади. Бунда 7 мингдан ортиқ аҳоли банд бўлади. 

Шу билан бирга, 20 минг гектар, шундан 5,5 минг гектар пахта ва ғалла майдонларини очиқ танлов асосида, аҳолига 1 гектаргача узоқ муддатга ижарага бериш орқали 20 мингдан зиёд янги иш ўринлари яратилади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Токсик чиқиндиларни кўп чиқарувчи вилоятлар аниқланди

583 11:35 26.10.2021

Шавкат Мирзиёвнинг Навоий вилоятига ташрифи якунланди

959 22:50 27.08.2021

Президент Карманада барпо этилган қуёш электр станциясини бориб кўрди

755 12:17 27.08.2021

Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятига жўнаб кетди

434 11:09 27.08.2021

Нурота туманида “Чуя” жоме масжиди янги биноси фойдаланишга топширилди

841 19:20 05.04.2021
« Орқага