Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Айрим тоифа фуқароларнинг 16 ёшга тўлмаган фарзандларига 500 минг сўмдан тарқатилади

1038

Шавкат Мирзиёев «Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Қарорга биноан, моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг болаларини қишки кийим-бош тўпламлари, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлаш мақсадида 2020 йилнинг сентябрь ойида аҳолининг қуйидаги қатламларига бир марталик моддий ёрдам кўрсатилсин:

моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатларига (“темир дафтар”) киритилган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига;
боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига;
ногиронлиги бўлган 16 ёшга тўлмаган болаларга.

Юқорида назарда тутилган бир марталик моддий ёрдам миқдори ҳар бир 16 ёшга тўлмаган бола учун 500 минг сўм этиб белгиланди.

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик ҳужуми бўйича баёнот берди

689 07:26 01.12.2022

Об-ҳавода кескин ўзгариш кутилмоқда

1082 11:54 30.11.2022

2022 йил 1 декабрдан...

859 10:57 30.11.2022

Президентнинг Саудия Арабистонига ташрифидаги келишувлар амалга татбиқ қилинмоқда

668 16:08 29.11.2022

Мамлакатимизда шакар ишлаб чиқариш ҳажми ошди

345 15:30 29.11.2022

Путин Тоқаевга Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иттифоқини тузишни таклиф қилди

932 09:10 29.11.2022
« Орқага