Азҳар: АҚШнинг Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олиши дунёдаги тинчликка хавф солади

18:00 06.12.2017 1083

Сешанба куни Азҳар берган баёнотга кўра, Америка ҳукумати Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олиши “дунёдаги тинчликка хавф солади”. Қуддус суннийларнинг эътироф этган уч масжидларидан биридир. ОАВларда кетма-кет берилаётган хабарларда айтилганидек, Қуддус шарифни сионизмнинг пойтахти деб эътироф этилиши, бундай хатарли қадамни ташлаш АҚШга қимматга тушади.

Шайхул-Азҳар Аҳмад Тоййиб: “Қуддусни сионистлар пойтахти деб тан олиниши бутун дунёдаги мусулмонлар ғазабини қўзғатади. Дунёдаги тинчликка раҳна солади. Дунё бўйлаб ишончсизлик, тафриқа ва ғазаб уруғларини сочади”, деб таъкидлади. 

“Сонизм оламининг бирлашиши, БМТнинг сионистларнинг олиб бораётган жиноятларини тўхтатиш ҳақидаги қарорларини бажармаслик, ишғол қилинган Фаластин ерларида инсон ҳуқуқлари, ер ва муқаддас ерларга нисбатан зўравонлик сиёсатини олиб борилиши бутун дунё халқларида жаҳон ҳамжимиятининг адолатсиз экани ҳақида шубҳаларни келтириб чиқаради ва дунёда террорнинг алангаланишига бўлган муҳим сабаблардан бири бўлади”, дейилади баёнотда.

Унда шунингдек: “Қуддуснинг араб ерлари экани ва унинг Фаластинга тегишли экани ўзгартириб бўлмас ҳақиқатдир. БМТнинг қарорларига кўра, ишғолчи кучлар у ердаги вазиятни таранглаштирмаслиги ва зарур ва бу қарорларга қарши ҳар қандай ҳаркат тан олинмайди, деб таъкидланди”, дейилади aa.com сайтидаги хабарда.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!