Азҳар: Қуддус мусулмонлар наздида икки ҳарам қандай муқаддас бўлса шундайдир

12:00 18.12.2017 738

Азҳар шайхи Аҳмад Тоййиб “Масжидул ҳаром ва Масжидун набавий қанчалик муқаддас бўлса, Масжидул ақсо ҳам шундай муқаддасдир. Яҳудийларда Қуддусда уларнинг ибодатхоналари борлигини исботловчи битта тош ҳам йўқ”, деди.

Аҳмад Тоййиб сўзларини Қуръон оятлари ва ҳадис шарифлар билан исботлайди. У Қуддуснинг исломдан аввалги аҳолиси араблар бўлмаганми?! деб Қуддус арабларники эканини таъкидлайди.

Олдинроқ Фаластин томони доктор Аҳмад Тоййиб билан телефон орқали боғланиб, унга ва бутун Азҳар уламоларига Фаластинни қўллаб келаётганлари учун ташаккур айтади. Хоссатан, Дональд Трампнинг қарорига қарши чиқаётганлари учун алоҳида миннатдорчилик билдиради.

Ғазо етакчиси Азҳар ҳақида: Тарих давомида Азҳар умматнинг юрак дардларини ифодалаб келади. Ҳар доим умматга бўлган ҳужумларда, хусусан Фаластин ва Қуддус масалаларида омонатдор қўриқчи бўлиб келган, дейди.
 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!