Тарихий Изник шаҳрида азон овозидан таъсирланган украиналик ёш аёл шаҳодат калимасини келтирди ва масжидда ўз ихтиёри билан Ислом динини қабул қилди.
Бурсанинг дунёга машҳур тарихий тумани Изникка саёҳатга келган Дариа Ярошенко ресторанда овқатланаётиб, Изник Аё София масжидидан таралган азон овозидан ҳайратда қолди.
Кейинроқ турмуш ўртоғи билан масжидга борган Ярошенко азон айтган муаззин Усмон Чакмак билан учрашди ва унга мусулмон бўлмоқчи эканлигини билдирди. Ёш аёл Изник муфтийси Узейир Яваш ёрдами билан Аё София масжидида калимаи шаҳодатни айтиб мусулмон бўлди.
Ислом динини қабул қилган ёш аёлнинг исми Дариа эди. Изник тумани муфтийси ёш муслима аёлга Қуръон совға қилди.
Украиналик Дариа Исломни қабул қилиш сабабини ва Исломни танлаган даврини тушунтирар экан: “Изник тарихий жой деб эшитдим. Биз саёҳат қилиш учун келдик. Бу ерда Аё София масжидидан таралган азон овозини эшитдим, жуда таъсирландим. Усмоннинг овози менда катта таассурот қолдирди. Ичимда нимадир титраётганини ҳис қилдим. Интернетда Қуръонни қидирдим. Эшитиб, сел сел бўлиб йиғладим. Мен ўз ихтиёрим билан мусулмон бўлишга қарор қилдим”, деди у.
Украинадаги урушнинг ўзига жуда таъсир қилганини ифодалар экан: “У ерда қариндошларим яшайди. Мен уларнинг ҳаётидан қўрқаман, менинг ҳам юрагим оғрияпти. Уруш тугаши биланоқ юртимга қайтаман", - деди Дариа Ярошенко.