Назм

Азон товуши

1594

Мени уйғотсайди азон товуши
Худди уйдагидай, эшитсам элас...
Ҳар тонгда ортади кўнгил ёниши:
Бу Ерлар барибир меники эмас!

Кўзимни очяпман ҳар саҳар қўмсаб,
Ватанни кўраман сал кўзим юмсам.
Олислаб кетганим севмаганиммас,
Қолдим деганимас  тақдирга кўнсам.

Дилимни уйғотса азон товуши,
Мудраб қолаётган иймонга қўшиб
Ҳар бир ҳужайрамга сингиб-қовушиб,
Ҳақ дея яшаса тўлғониб, жўшиб.

Вужудим ичини нурдай ёритса,
Ҳайдаса қай бурчда не ҳазин бўлса
Ғуборларни ювса, ғамдан аритса,
Қалбим таним учун муаззин бўлса!

Сўзимни уйғотса азон товуши,
Ишқимни билдирар арзир сўз айтсам.
Сатримда порласа юрак ёниши
Қанийди, вақтида Ўзига қайтсам!

Мусофир - бир буюк товушга гадо,
Салга узилади сўзин таранги...
Ичда такрорласам бериб акс-садо
Руҳимни уйғотса, яна жаранги.

Тобора ҳажрида ўртар дилимни
Минг йиллар илгари айтилган азон
Тангрим, Ўзинг томон солгин йўлимни,
Йўқса, икки дунём хазондир, хазон...

Соҳиба Ҳайитбоева, Москва

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

МЕНИНГ ЭРТАГИМ

497 16:00 15.02.2020

Асир (13-қисм)

594 21:00 12.02.2020

АСИР (12-қисм)

576 21:00 11.02.2020

Хайрулла Ҳамидов шеъри: Уйғуристон дарди

2931 21:00 05.02.2020

Хайрулла Ҳамидов шеъри: Келажак кўтармас эски достонни...

1538 18:20 31.01.2020
« Орқага