Azon Travel билан Бухорога саёҳат

20:25 03.05.2019 535

...«Ер юзида сайр этиб юринглар ва махлуқотларни У Зот аввал-бошдан қандай яратганига назар солинглар... ("Анкабут" сураси, 20-оят)

Azon Travel жамоаси ўлкамизнинг энг қадимий шаҳарларидан бири бўлмиш Бухорога илк саёҳатини амалга оширди. Жамоа аъзолари айтишича, саёҳат жуда фойдали, қизиқарли ва унутилмас таассуротларга бой бўлди. Бухоро шаҳри ўзининг бебаҳо Исломий ёдгорликлари билан тарихга қайтиш имкониятини беради.

Британиядан келган меҳмонлар Мир Араб мадрасасига ташриф буюрдилар. Зиёратчилар орасида машҳур уламо Надавий ва Лондондаги Ислом Институти асосчиси Устоз Мезон ҳам саёҳатда қатнашишди. Мир Араб мадрасаси устоз ва талабалари билан меҳмонларимиз суҳбат қуришди ва бу тўлиқ араб тилида бўлиб ўтган суҳбатда талабаларнинг фаол қатнашиши ҳақида зиёратчилар томонидан ижобий фикрлар билдирилди.

Калон масжидида намоз ўқиш учун барча шаройитлар мавжуд бўлиб, Мир Араб мадрасаси талабалари илм олишлари учун, алоҳида кутубхона ҳам мавжуд. Бу эса илмга бўлган улкан эътиборни кўрсатади. 

Бироқ айтиш лозимки, саёҳат мобайнида Бухоро шаҳрида сув йўқлиги зиёратчилар учун кўплаб ноқулайликларни юзага келишига сабаб бўлди.

Балки Калон масжиди атрофида аҳоли камлигидан, масжидда намозхонлар кам эди.

Лекин қувонтирган томони шундаки масжид ёпилган бўлсада, хуфтон намозига кеч қолганлар учун Мир Араб мадрасаси талабаларининг ёрдами билан масжиддан фойдаланиш учун имконият яратиб берилди.

Шундай қилиб, Azon Travel жамоаси ўз меҳмонлари билан Бухоро шаҳрига қилган зиёратларини якунлашди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!