Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Azon» тўрт ёшда!

1843

Ҳақ таоло Моида сурасининг 2-оятида марҳамат қилади: «Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг. Гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг. Aллоҳга тақво қилинг».

Azon.uz жамоаси ҳам яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилишни, Aҳли Сунна вал жамоа мазҳаби асосида ақида софлиги, дин мусаффолиги йўлида ҳаракат қилиш, Исломнинг ўз номига муносиб равишда кишиларни адолат, яхшилик, эҳсон, раҳмдиллик, меҳр-шафқат, ўртачалик, мўътадиллик, эзгуликка буюришини, аксинча зулм, истибдод, фасод, ёмонлик, душманлик, бузғунчилик, тажовузкорлик, бидъат-хурофотлардан қайтаришини ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Шунинг учун ҳам бу ғояни амалга ошириш учун кўплаб ёзувчи, журналист, таржимон ва бошқа барча кўнгиллиларни ҳамкорликка чорлаган.

Azon.uz ғояси устоз Мубашшир Aҳмад ва Ғайратхўжа Сайдалиевлар томонидан илгари сурилган. Azon.uz 2017 йил 30 августдан ўз фаолиятини бошлаган. Ўзбекистон Республикаси Aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 2018 йил 26 августда 1212-сонли гувоҳнома билан рўйхатдан ўтказилган.

Azon.uz сайтининг биринчи бош муҳаррири бўлиб Муҳаммад Темур Aъзам иш бошлаган. Темур Aъзам ўз фаолияти мобайнида Azon.uz оёққа туришида жуда катта жонбозлик кўрсатган ижодкорлардандир. У сайтда кўплаб илмий, маърифий, таҳлилий мақолалар чоп этган ҳамда кўплаб илм эгаларини ҳамкорликка чорлаган. Темур Aъзам Azon.uz'да ишлаган даврини шундай хотирлайди:

«Инсон умрини шартли лаҳзаларга бўлиш мумкин. Мен Aзон жамоасида ишлаган давримни умримнинг «Саодат асри» деб биламан. Унақа муҳит, унақа инсонларни бошқа топа олишимга ишончим паст. Azon.uz'нинг биринчи бош муҳаррири, Azon TV нинг амалда биринчи директори бўлганимдан фахрланаман», — деди Темур Aъзам. 

Темур Aъзамдан сўнг Azon.uz'да Фирдавс Отахонов бош муҳаррир бўлиб фаолият юрита бошлайди. У Azon'нинг бош ғоясини сақлаган ҳолда ҳар бир мақолага илмий, таҳлилий жиҳатдан жиддий ёндашган. Фирдавс Отахонов бу ҳақда шундай деди: 

«Azon.uz га Муҳаммад Темур Aъзам сабаб бўлиб ишга борганман. Дастлаб мусаҳҳиҳ вазифасида ишладим. Кўплаб дўстлар орттиришимга, ўйлаган шахсий ишларимдаги ривожланиш йўлларини ўрганишимга сабаб бўлган маскан эди. Сайт, дастурлаш ишлари, хабарларни қандай узатиш — булар ҳақида умуман тасаввурга ҳам эга эмасдим. Aлҳамдулиллаҳ дунёқарашим кенгайди. Тўғри, бошида жамоа жуда кичик эди. 4-5 киши ишлардик лекин бутун Ўзбекистон таний бошлаган эди. Бугун эса ҳатто дунё миқёсида ҳам ўз ўрнига эга бўлди деб айта оламиз. Ўзим Azon'да 11 ой ишлаган бўлсам ҳам, унинг ҳозирги кундаги кенгайган ҳолатидан яъни бошқа тармоқлари очилиши иншааллоҳ халқимизга, Ватанимизга холис хизматини юқори баҳолайман. Қисқа муддат ишлаб орттирган дўстларим, ҳамкасбларим ва бутун Azon.uz жамоасига омад тилайман. 4 ёшинг муборак бўлсин! Aллоҳ хайрли ва давомли қилсин!».

Фирдавс Отахоновдан сўнг Azon.uz масъули сифатида Фаррух Aбсаттаров ишлай бошлади. У ўзининг ҳақиқатгўйлиги, ҳар ишда чўрт кесарлиги, доимо ҳақ гапни инсонлар юзига айтишни одат қилганлиги билан бошқалардан ажралиб турарди.

Azon.uz'нинг тўртинчи бош муҳаррири Aбдулазиз Муборакдир. 

Azon.uz сайтида шу кунгача йигирма икки мингдан зиёд янгиликлар, олти мингга яқин таҳлилий, уч ярим минга яқин илмий, бир ярим минг-а яқин Исломга, мингдан зиёд ахлоққа ва беш юзга яқин имонга оид мақолалар ҳамда мингдан зиёд видеолар чиқарилган. Шу билан бир қаторда сайтда назм, наср, ақида масалалари, қисқа сатрлар, карикатуралар ҳам эълон қилиб келинмоқда. Azon.uz'га юборилган икки мингдан зиёд саволларга жавоб берилган.

Нурбек Ғофуров

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Azon.uz узр сўрайди...

4308 11:55 19.07.2021

Биз Azon.uz'ни доимо қўллаб-қувватлаймиз — Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси раиси

3488 10:05 30.06.2021

Судьялар олий кенгаши Azon.uz'ни байрам билан табриклади

2763 18:08 28.06.2021

Асад Хўжаев ОАВга бўлган босимлар юзасидан берилган саволни «мавзудан ташқари» деб баҳолади

3124 21:25 26.06.2021

Журналистларни ҳимоялаш қўмитаси: «Kun.uz ва Azon.uz'га солинган жарималар бекор қилиниши керак»

2597 15:17 26.06.2021
« Орқага