Azon.uz билан Марказий Осиёдаги энг катта масжидга фотосаёҳат

12:35 10.09.2019 1574

Қирғизистон пойтахти Бишкекда жойлашган ушбу масжид Туркиянинг “Диёнат” жамғармаси томонидан барпо этилган бўлиб, унинг қурилишига 25 миллион доллар сарфланган. Масжиднинг ичига 8 минг киши, ҳовлисига эса 20 минг кишини сиғади.

Қурилиш ишлари 2012 йилда бошланган ва 2018 йили ўз ниҳоясига етган. “Имом Сарахсий“ номи берилган масжид ўша йили 2 сентябръ куни очилган. Очилиш маросимига Марказий Осиё ва МДҲдан кўплаб диний уламолар таклиф қилинган. Шунингдек, масжиднинг очилишида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған ҳам қатнашган.

Суратлар муаллифи: Фаррух Абсаттаров 
Azon.uz

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!