Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Azon.uz мухбири Олий Мажлисдан хабар беради: Йигирма олтинчи ялпи мажлис бошланди

1028

Бугун Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати йигирма олтинчи ялпи мажлиси иш бошлади. Бу ҳақда Azon.uz сайтининг махсус мухбири Нурбек Ғафуров хабар бермоқда.
 Мажлис кун тартибидан “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонуни, “Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонуни, “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги қонунининг 19-моддасига қўшимча ва ўзгартиш киритиш ҳақида”ги қонуни ва бошқа бир қатор қонунлар муҳакамаси бўлиб ўтади. 
Шунингдек, Интернет жаҳон ахборот тармоғида ёшлар ва вояга етмаганлар учун миллий контентни ривожлантириш, уларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш маданияти ва зарарли ахборотдан ҳимоя қилиш масалалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижалари кўриб чиқилади.
Мажлис кун тартибидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисини тайинлаш қонуни ҳам ўрин эгаллаган.

Нурбек Ғафуров,
 Azon.uz махсус мухбири

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

ИИВ огоҳликка чақирмоқда

772 18:03 02.06.2023

Замзам қудуғи тарихи

549 16:40 02.06.2023

Алоқа компанияларининг махсус ўйинлари ҳалолми?

569 11:15 02.06.2023

Путин ва Зеленский Туркияга боради

1371 10:01 02.06.2023

Ҳожар онамиз чўри бўлганми ёки малика?

2609 17:35 01.06.2023

Белгород ўққа тутилди: ўн киши яраланган

1531 15:50 01.06.2023
« Орқага