Azon.uz раҳбари кўкрак-нишон билан тақдирланди

15:20 14.11.2018 2348

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 332-сонли қарорига асосан «Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси» кўкрак нишони таъсис этилган эди.

Куни кеча Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида соҳа янгиликларини оммавий ахборот воситаларида ёритишда фаоллик кўрсатган бир қатор журналистларга «Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси» кўкрак нишони топширилди.

Тақдирланганлар орасида “Azon new media” директори Темур Аъзам ҳам бор. У бошқа нашрлардаги фаолияти давомида спорт тадбирларини ёритишда кўрсатган фаоллиги учун тақдирланди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!