17 июль куни Azon.uz сайтида «Қуръон курслари ҳақидаги мақоладан фитна кўзланмаган» сарлавҳали мақола эълон қилинди. Унда яқинда очилган Қуръон курслари ҳақида, аниқроғи ана шундай курслардан бирига навбатга ёзилишга борган бемор аёл ҳақида сўз боради. Мухбирнинг масъулиятсизлиги ортидан Тошкент Ислом институтида бўлиб ўтган ҳолат Ўзбекистондаги Ислом цивилизация маркази қошидаги Қуръон курсларида бўлаётгандай ифодаланиб қолган. Бу ҳолат учун Ўзбекистондаги Ислом цивилизация марказидан узр сўраймиз.
Шу билан бирга яқин кунларда Ўзбекистондаги Ислом цивилизация маркази қошида ташкил этилаётган Қуръон курсларидан мақола ва видеорепортажлар тайёрлаш ҳаракатидамиз. Чунки мазкур курслар очилгани учун барча юртдошларимиз қатори биз ҳам бениҳоя мамнун бўлдик ва бу каби хайрли ишлар бардавом бўлиши тарафдоримиз.
Azon.uz таҳририяти