
«Azon-Viktorina» мусобақаси ғолиблари тақдирланди!

Ассалому алайкум ҳурматли Azon.uz сайти мухлислари!
Куни-кеча Azon.uz ахборот таҳлилий портали “Қамар” китоблар дўкони билан ҳамкорликда мусулмонларнинг илмий салоҳияти ҳамда динимиз аҳкомларини ўрганишга бўлган иштиёқини ошириш мақсадида ташкил қилган “Azon-Viktorina“ савол-жавоблар мусобақаси ўз ниҳоясига етди.
Танлов кутганимиздан кўра анча кўпроқ мухлисларни жалб этди. Викторинанинг 15 тури давомида жами 509 нафар иштирокчи қатнашди. Қатнашчиларнинг 10 нафари мукофотларга сазовор бўлди. Мукофотлар “Қамар” китоблар дўконида Устоз Мубашшир Аҳмад домла томонидан топширилди.
Ушбу мусобақада фаол қатнашган барча биродарларимизга ўз миннатдорчилигимизни изҳор қиламиз. Мусобақа давомида биз томонимиздан ўтган хато ва камчиликларни афв этгайсиз, ютуқларимиз учун Аллоҳга ҳамд айтамиз!
Инша Аллоҳ бундан кейинги мусобақаларда ҳам фаол қатнашишлик барчамизга насиб қилсин, асосийси Роббимиз олдидаги имтиҳонда юзларимиз ёруғ бўлсин!


Azon TV (тест режимида)
Azon FM онлайн радиоси
Саволим бор...
Сўровнома
«Ҳалол туризм» андазаларига асосланган сайёҳлик агентлиги хизматидан фойдаланган бўлармидингиз?
«Ҳалол туризм» андазаларига асосланган сайёҳлик агентлиги хизматидан фойдаланган бўлармидингиз?
Сўровнома натижалари (3280 та овоз):
Аҳмад Муҳаммад сўзи
“Билмайман”ни биласизми?
"Олимнинг салоҳияти унинг нима дейишида ё сукутида аён бўлади"
“Салла ўраганларнинг ҳаммаси ҳам шайх эмас!”
"Боши эгикларнинг ҳаммаси ҳам мутавозеъ эмас"
Тарозунинг икки палласи
"Унинг розилигини топишгина инсонни икки дунё саодатига мушарраф этади"