Таҳлил

Азонни овоз кучайтиргичлар орқали айтилиши ҳақидаги хабар халқимиз томонидан қандай кутиб олинди?

18999

26 октябр куни сайтимизда чоп этилган “Юртимиз масжидларида овоз кучайтиргичда азон чақирилиши мумкин” номли хабар халқимиз томонидан хурсандчилик билан кутиб олинди.

Хабар azon.uz сайтининг facebook’даги саҳифасида 300 мартадан ортиқ улашилди. Жумладан facebook’нинг энг кўп ўзбек сегментига эга бўлган Маслаҳат.уз гуруҳида ҳам жойланди.

Хўш бу хабар ҳақида одамлар нима дейди? Бу хабардан норозилар борми? Azon.uz сайти фойдаланувчилар фикрини ўрганиб чиқди.

Жонингиз соғ бўлсин, Шавкат Мирзиёев!

Одамлар фикрини ўрганар эканмиз, жуда кўплаб инсонлар томонидан президент Шавкат Мирзиёевга раҳмат, сиҳат саломатлик тиланганига гувоҳ бўламиз.

Жумладан фойдаланувчилардан бири, Роббим! Бисмиллоҳ деб хайрли ишларни бошлаган Шавкат Мирзиёевни ўз паноҳингда асра! Ўзбекистон халқини олдида юзини ёруғ, мартабасини улуғ қилгин!, деб ёзади.

Бошқа бир фойдаланувчи эса, Машаллаҳ Аллоҳ хайрли қилсин илойим. Зўр янгилик, президентимиз Шавкат Миромоновичга алоҳида раҳматлар айтиб қоламиз, Аллоҳ умрларига барака ато этсин! Хайрли ишларида ўзи мадад берсин, деб ёзади.

Яна бир фойдаланувчи эса бу иш албатта амалга ошишига ишониб шундай дейди: “муҳтарам Президентимиз томонидан исломга жуда эътибор катта. Азонлар хам микрофонларда жаранглайди!”

Одамлар нима дейди: Доллар кўтарилиб тушса ҳам бунчалик хурсанд бўлмаймиз

Фикр билдирганларнинг барчаси бу иш амалга ошса жуда ҳам хурсанд бўлишларини кўп бора такрорлаганлар. Ҳатто баъзилар кўзларидан ёш чиққанини, бу хабар йилнинг энг яхши хабари бўлганини ёзганлар.

Энг зўр хабар шу бўлибди. Доллар пасайса ҳам кўтарилса ҳам одамлар бунчалик хурсанд бўлишмаса керак. Илтимос шу масжидлардаги овоз кучайтиргичлар шунчалик баланд қилингларки бутун олам ларзага келсин. Қулф дилини очсин инсонларни, иймонга чақирсин,шунда тинчлик,оилаларни бузилиши ,ажримлар,жанжал тўпалонлар камаяди.Илоҳим шу ишни амалга оширишингларда сизларга омад ер бўлсин!, деб ёзади фойдаланувчи бири.

Маккаи Мукаррамада намоз вақти кириши билан атрофдаги бир неча масжидларнинг Азонлари қўшилиб, ҳуддики дунёни ларзага келтиргандай эшитилар эди. Ўша ерда ҳавасим келиб, дуоларда бизнинг хам Юртда шундай кунлар келишини илтижо қилган эдим, Иншааллоҳ хабарни эшитиб кўзларимга ёш келди, дейди бошқа бир фойдаланувчи.

Баъзи бир фойдаланувчилар эса, бу ишни тезроқ амалга ошишини, нафақат Тошкентда балки вилоятларда ҳам бўлишини истаган.

Азонни овоз кучайтиргичлар орқали айтилишига салбий фикрлар билдирилдими?

Мақолани холис ёритиш мақсадида ҳар бир улашилган постдаги изоҳларни ўқиб чиқдик. «Афсуски» азонни баланд айтилишига қарши бирор салбий изоҳни учратмадик. Ёзилган изоҳларнинг юздан юз фоизи фақатгина ижобий эди.

Жумладан фойдаланувчилардан бири, шундай иймонли мўмин мусулмон инсонларимиз кўплигидан хурсанд бўлдим. Изоҳларни ҳаммасида ижобий фикрлар ёзилибди, деб ёзади.

Яна бир фойдаланувчи эса ўзининг хотираларини эслаб шундай дейди: “1991-1996 йилларда талабалик кезларим пойтахтда ўтди. Ҳар саҳар азон эшитиб уйғондим. Бу менга кун давомида куч, кайфият улашган. Шундай гўзал сасни тинглаб уйғонишни бугун соғинаман. Барча вилоятлар марказларида ҳам жорий этилса, мақбул бўларди!”

Бошқа бир фойдаланувчи эса бу ишни кўтариб чиққандан миннатдорлигини изҳор қилган.

Фикр билдирувчиларнинг сўзларига кўра, аслида азоннинг овози ҳеч қачон ҳеч кимни безовта қилмайди.

Неъматни қадрига уни йўқотганда етар экансан. Болалигимни эслайман авваллари бу оддий ҳол бир неча километрлар азон товуши етиб борар, бир зум инсонлар ишларини тўхтатишар, катталар бизга ишора қилишар-биз эса ўтириб олиб бир зум ўйинларимизни тўхтатиб азонга қулоқ тутар эдик. Биз ўзимиздан кечирган ўша завқли дамларни бизни жажжи авлод ҳам ўзидан кечириши инсонни қувонтиради. Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин, деб ёзади яна бир фойдаланувчи.

Умумий маънода таҳлил қиладиган бўлсак, халқимиз бу иш амaлга ошишини интизорлик билан кутмоқда.

Шу ўринда айтиб ўтишимиз керакки, расмий мажлисда кўтарилган ушбу масалани халқимизга етказишда, уларни хурсанд қилишда ҳеч бир ёмонлик кўзланмаган. Биз бу ишни амалга ошишини интизорлик билан кутамиз! Ушбу масалани кўтаргани учун ЎМИнинг Тошкент шаҳар вакиллигига миннатдорчилик билдирамиз!

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистоннинг қанча қарзи бор?

2135 15:40 09.01.2020

Эрон президенти Яқин Шарқда АҚШнинг думини тугишга ваъда берди

1857 18:20 08.01.2020

Доғистонда ҳам тўй-ҳашам муаммоси: “Дабдабавозликнинг нима кераги бор?”

693 10:40 08.01.2020

Ваъда бериб, уни амалга оширмаган масъул шахслар рўйхати тузилди

3011 12:00 04.01.2020

АҚШ давлат котиби Ўзбекистонга келади

661 22:30 30.12.2019

“Мусулмон бўлиб мусулмонларни тушунмай қоламан...”

7706 12:19 11.10.2019
« Орқага