Янгиликлар

AzonTV онлайн телеканали орқали эфирга узатилган “Баён” кўрсатуви юзасидан тушунтириш

1839

AzonTV илмий-маърифий онлайн телеканали орқали 14 март куни “Баён” кўрсатуви эфирга узатилди. Унда O‘zbekiston24 телеканали мухбири Мавжуда Мирзаева қатнашиб, ўзи фаолият кўрсатаётган телеканал фаолияти юзасидан фикр билдирди.

Ушбу кўрсатув юзасидан шуни маълум қиламизки, биз O‘zbekiston24 телеканалида аслида вазият қанақа эканлигини билмаймиз ва Мавжуда Мирзаеванинг гаплари қанчалик тўғри эканидан бехабармиз.

“Баён” кўрсатувида қатнашган шахслар томонидан билдирилган фикрлар AzonTV онлайн телеканалининг фикридан фарқли бўлиши мумкин ва у фикрлар AzonTV позициясини ифодаламайди.

“Баён” кўрсатувининг асл мақсади аниқ бир мавзу танланган ҳолда, ўша мавзу юзасидан фикр билдириш дея белгиланган. Бироқ кўрсатувга масъул бўлган ходимлар бунга эътиборсизлик қилган. Мазкур дастурда аслида танқидий фикрлар берилиши назарда тутилмаган.

14 март куни эфирга чиққан “Баён” кўрсатуви бўйича ўз ишига совуққон муносабатда бўлган муҳаррир ва эфир учун масъул ходимга интизомий чоралар кўрилди. 

Текширилмаган маълумотлар эфирга узатилгани сабабли O‘zbekiston24 телеканали раҳбариятидан узр сўраймиз.

AzonTV илмий-маърифий онлайн телеканали жамоаси

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Хушхабар! AzonTVга  YouTube’дан "кумуш тугмача" келди

1347 17:47 10.01.2020

Хушхабар: AzonTV‘нинг сайти ишга тушди

327 14:10 09.01.2020

Azon.uz телеграм канали 2019 йилда...

317 12:31 01.01.2020

Диний сериал намойиш этишга рухсат берилди

11084 09:42 16.05.2019

“Юнус Эмро” – кўнгил маърифатига кўприк (видео)

2458 19:30 07.05.2019

Azon.TV'да Рамазон

697 16:00 06.05.2019
« Орқага