AzonTV онлайн телеканали ўз фаолиятини бошлайди

22:18 04.02.2019 3027

“Azon New Media" МЧЖга қарашли AzonTV онлайн илмий-маърифий телеканали 10 февралдан бошлаб ўз дастурларини намойиш эта бошлайди. Бу ҳақда телеканалнинг телеграмдаги саҳифаси орқали хабар берилди.

"Ҳурматли AzonTV онлайн илмий-маърифий телеканали кузатувчилари! Сизларга шуни маълум қиламизки, биз феврал ойининг биринчи 10 кунлигида дастур ва кўрсатувларимизни Сиз азизларга узатишни йўлга қўйишни режалаштирмоқдамиз", дейилади хабарда.

Шунингдек, қандай усуллар билан  AzonTV онлайн телеканалини кузатиш мумкинлиги кўрсатиб ўтилган:

1) Tas-IX орқали — тўғридан-тўғри эфир (расмий сайтимизда);

2) Facebook орқали — тўғридан-тўғри эфир (расмий саҳифамизда);

3) Youtube орқали — тўғридан-тўғри эфир, алоҳида кўрсатув ва дастурлар;

4) Telegram орқали — алоҳида кўрсатув ва дастурлар ва кинолар

Бундан ташқари AzonTVнинг мобил версиясини ҳам ишлаб чиқилмоқда. Аниқ линклар эфир бошланишидан бир кун аввал эълон қилинади.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!