Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) АҚШдан F-35 қирувчи самолётларини сотиб олиш бўйича музокаралар тўхтатилганини маълум қилди, дея хабар бермоқда РИА “Новости”.
Қайд этилишича, техник талаблар, суверен операцион чекловлар, фойда-харажат таҳлили режани қайта баҳолашга сабаб бўлган.
Айни пайтда БАА томони Қўшма Штатлар БАА учун илғор мудофаа технологияларининг афзал кўрилган етказиб берувчиси бўлиб қолиши ҳамда F-35 самолётларини етказиб бериш бўйича мунозаралар келгусида қайта бошланиши мумкинлигини айтмоқда.
Аввалроқ Wall Street Journal газетаси Вашингтоннинг Хитой жосуслигидан ҳимояланиш бўйича хавфсизликка доир “оғир” талаблари туфайли БАА АҚШдан F-35 қирувчи самолётлари ва бошқа қуролларни сотиб олиш бўйича келишувдан чиқиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.
Ушбу келишув суммаси 23 миллиард долларга тенг эди.