Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

БАА: эмланмаган фуқароларга бўлган тақиқ бекор қилинмоқда

566

19 апрелдан БААнинг эмланмаган фуқароларига мамлакат ташқарисига чиқишга рухсат берилади. Бунинг учун мамлакат фуқаролари ПЗР тестининг манфий натижасини олишлари ва ўз мақомини яшил рангга ўзгартириш учун «Al-Hosn» иловасида чиқиш аризасини тўлдиришлари керак.

Янгиланган қоидаларни БАА Инқироз ва Фавқулодда вазиятларни бошқариш миллий бошқармаси (NCEMA) матбуот котиби доктор Тоҳир Амирий ҳукуматнинг COVID-19 пандемияси бўйича брифингида маълум қилган. 

«Янги протокол БААнинг барқарор тикланиш ва нормал ҳолатга қайтиш сиёсатига мос келади», — деб таъкидлаган Амирий. 

У жамоатчиликни саёҳатдан олдин ва кейин барча йўловчилар учун зарур эҳтиёт чораларини кўришга чақирди. 

Протокол янгиланишига кўра, БААга келган 16 ёшгача бўлган эмланмаган йўловчилар, агар улар барча тегишли профилактика чораларига риоя қилган бўлса, етиб келганларида ПЗР тестидан ўтиш заруратидан озод қилинади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Амирликлар ёмғир остида қолди 

541 10:35 29.07.2022

БААлик сиёсатшунос: Мамлакат аҳолисининг катта қисми Исроил билан муносабатлар нормаллашувидан норози

665 19:00 27.07.2022

БАА коинотни забт этишни мақсад қилган

408 20:40 19.07.2022

Макрон БАА президентини “Фахрий легион” ордени билан мукофотлади

255 15:20 19.07.2022

БАА Фаластин касалхонасига молиявий ёрдам бермоқда

378 08:55 11.07.2022

БАА Исроил билан ҳамкорлик бўйича араб давлатлари орасида етакчи

360 14:29 24.06.2022
« Орқага