Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

БАА Ироққа миллиардлаб доллар инвестиция киритади

532

Бирлашган Араб Амирликлари Ироқ иқтисодиётига 3 миллиард доллар инвестиция киритади. Бу борадаги келишув Ироқ бош вазири Мустафо Козимийнинг БААга ташрифи чоғида имзоланди.

Козимий Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Зайд ал-Наҳаён билан учрашди ва пандемия пайтида Ироқни қўллаб-қувватлагани учун БАА ҳукуматига миннатдорчилик билдирди. Музокаралар якунида эълон қилинган баёнотда айтилишича, томонлар иқтисодий ҳамкорлик, савдо ва инвестиция масалаларида келишиб олди. Икки ўртадаги тўсиқларни бартараф этиш учун Ироқ – БАА савдо-иқтисодий кенгаши тузилади.

Ироқ бош вазири Мустафо Козимий аввалроқ Саудия Арабистонига бориб, подшоҳ Салмон ва валиаҳд шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон билан учрашган эди. Саудия Арабистони ҳам Ироққа 3 миллиард доллар инвестицуия киритиш ниятини билдирди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Нукусда БАА хайрия жамғармаси томонидан шифохона қурилмоқда

181 17:30 28.05.2021

БАА авиакомпаниялари Ўзбекистонга парвозлар сонини оширади

342 10:55 22.05.2021

БАА ва Саудияда коронавирусни атайин юқтирганлар қамалиши мумкин

388 07:30 07.05.2021

БААда дунёдаги биринчи рақамли исломий банк очилди

1153 21:00 29.04.2021

БАА прокуратураси тиланчиларни огоҳлантирди

684 12:10 26.04.2021

БАА 20 мамлакатда таом тарқатяпти

729 15:00 14.04.2021
« Орқага