Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

БАА, Исроил ва АҚШ инвестиция жамғармаси тузадиган бўлди

385

Бирлашган Араб Амирликлари, Исроил ва АҚШ ҳамкорлигида 3 миллиард долларлик инвестиция жамғармаси тузилади. Бу ҳақда АҚШнинг Исроилдаги элчихонаси маълум қилди. 

Қайд этилишича, жамғарма минтақавий иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда Яқин Шарқ ва унинг ташқарисида фаровонликни оширишга хизмат қиладиган лойиҳаларни молиялаштиради. 

“Жамғарма ўз аъзоларининг бутун минтақа ва ёшларга имконият ва умид тақдим этиб, уларнинг ўзлари ва жамиятларига хизмат қилувчи келажакни барпо этишларига шароит яратган ҳолда инвестицияларни амалга оширишларига имкон беради”, – дейилади элчихона баёнотида.  

Таъкидлаш жоизки, БАА ва Исроил ўртасида алоқа йўлга қўйилганидан бери икки давлат турли соҳаларда ҳамкорликни шитоб билан давом эттиряпти. Жумладан, БАА ҳукумати Исроил фуқаролари учун визасиз тартибни жорий этишга қарор қилди.  

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Метронинг Сергели йўналиши очилишига ҳам яқин қолди

105 14:05 05.12.2020

Германия: 92 ёшли «нацист буви» яна қамалди

501 13:10 05.12.2020

Черковни ёқмоқчи бўлган экстремистни мусулмонлар тўхтатиб қолди

504 12:05 05.12.2020

Халқ мулкига хиёнат қилган дўзахийдир....

624 11:07 05.12.2020

Бокуда Франция элчисига нота топширилди. Париж холис бўлиши керак эмасми?..

624 10:22 05.12.2020

Болалар очликдан ўляпти...

446 09:05 05.12.2020
« Орқага