Янгиликлар

БАА компанияси Ўзбекистон ОТМларининг халқаро рейтингларга кириши учун кўмаклашади

286

Тошкент давлат техника университетидаги Ўзбек–Япон ёшлар инновация марказида Олий ва ўрта махcус таълим вазирлиги ҳамда Бирлашган Араб Амирликларининг “Shbeemann” хорижий консалтинг компанияси ўртасида Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларини халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтинг рўйхатига киритиш бўйича ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг телеграм канали орқали хабар берилди.

Жаҳон банки кўмагида имзоланган шартномага кўра, компания 3 йил давомида Ўзбекистондаги 10 та олий таълим муассасасининг халқаро эътироф этилган рейтингларда кучли 1 000 таликка кириши учун методик кўмакни амалга оширади.

–  Президентимиз томонидан бизга таълим сифатини халқаро даражага олиб чиқиш вазифаси белгиланган. Биз бунга фақат университетларни халқаро рейтингларга киритиш орқалигина эришишимиз мумкин. Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида ЎзМУ ва СамДУ дунёнинг энг кучли университетлари рейтингида кучли 500 таликка кириши лозимлиги белгиланганди. Ҳозирча компания Ўзбекистондаги 10 та ОТМнинг QS ва Times Higher Education халқаро рейтингларининг кучли 1000 талигига киришлари учун методик ёрдам кўрсатади.

Компания кўп йиллик тажрибага эга ва дунёнинг бир неча мамлакатлари билан ҳамкорлик қилади. Биз улар билан Ўзбекистон университетларини дунёнинг кучли 100 талигига кириши бўйича ҳамкорлик қиламиз. Адашмадим, 1 000 талик эмас, айнан 100 талигига киришига ҳаракат қиламиз, – деди Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов шартномани имзолаш маросимида.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тошкентга Будда ибодатхонаси керакми?

2386 22:45 14.02.2020

Самарқанддан Санкт-Петербургга мунтазам автобус қатнови йўлга қўйилади

289 10:20 13.02.2020

1 апрелдан Тошкентда уй олиш учун прописка талаб қилинмаслиги мумкин

280 17:43 11.02.2020

Сувга танга ташлашдан мантиқ борми? (Видео)

1023 20:23 10.02.2020

Ёнғин бартараф этилди

494 21:49 08.02.2020

Тошкентда ўқиган Наврўзбай Тағанули Қозоғистоннинг янги муфтийси бўлди

1221 21:00 07.02.2020
« Орқага