Янгиликлар

БАА Ливиядаги қочқинлар марказига ҳужум қилишда гумонланяпти

279

Жорий йилнинг июлида Ливиядаги қочқинлар марказига ҳарбий самолёт ёрдамида уюштирилган ҳужумнинг сабабчиси хорижий мамлакат эканини аниқланди, дея хабар бермоқда ВВС.

БМТ ўтказган текширувда ушбу мамлакатнинг Бирлашган Араб Амирликлари экани маълум бўлган.

Пойтахт Триполи шарқидаги Тажура қочқинлар марказида юз берган ҳужумда 53 киши ҳалок бўлган ва 130 киши яраланган эди. Мазкур ҳодиса уруш жинояти бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Ҳалок бўлганларнинг аксари Ливия орқали Европа мамлакатларига бормоқчи бўлган африкаликлар эди.

УЛАШИНГ:

« Орқага