Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

БАА меҳмонхоналари исроиллик сайёҳларнинг ўғрилигидан шикоят қилган

2033

Бирлашган Араб Амирликлари ва Исроил ўртасида алоқа ўрнатилиб, авиақатновлар йўлга қўйилиши ортидан сайёҳлар билан боғлиқ муаммо келиб чиққан. 

Исроилда чоп этиладиган «Едиот ахронот» нашрининг ёзишича, БААда исроиллик сайёҳлар сони ва айни пайтда уларнинг устидан шикоятлар ҳам ортган. Маълум бўлишича, бу сайёҳлар меҳмонхоналардан қўлларига илинган нарсани – кийим илгичлару сочиқлардан тортиб чироқлар ва қаҳва дамлагичларни олиб кетиб қоляпти. 

Кўп йиллардан бери БААда ишлайдиган исроиллик тадбиркор «Едиот ахронот» мухбири билан суҳбатда юртдошларининг бу қилиғидан қаттиқ уялганини айтган: меҳмонхонада унинг кўз ўнгида исроиллик сайёҳларнинг сумкаларини тинтиб чиқишган. 

Меҳмонхоналардан бирининг менежери эса исроиллик сайёҳлар сумкани очиб кўрсатиш ҳақидаги илтимосга одатда қаттиқ қаршилик кўрсатишини таъкидлаган. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркия Ташқи ишлар вазири Урганчга келди

368 21:04 06.03.2021

Йўлдошбек Иброҳим қори томонидан онлайн «Тартил» дарслари

140 20:30 06.03.2021

Аёл ва армия (иккинчи мақола)

179 20:00 06.03.2021

Аёл кишини “бузуқ” деб айблашнинг гуноҳи 

295 19:30 06.03.2021

Аёл ва армия (биринчи қисм)

421 19:00 06.03.2021

Диннинг ярмини қандай тўлдирилади?

223 18:30 06.03.2021
« Орқага