Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

БАА позициясини маълум қилди: “Макрон тўғри гапиряпти”

10576

Франция президенти Эммануэл Макроннинг ислом ҳақидаги баёнотларига бутун дунё мусулмонларининг норозилиги давом этаётган бир пайтда Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) Макронни қўллаб-қувватлади. 

“Евроньюс” хабарига кўра, БАА Ташқи ишлар вазири Анвар Гаргаш германиялик журналистларга берган интервьюсида Франция президентини ёқлаб, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғанни танқид остига олган. 

“Макрон нималар деганини яхшилаб тинглаб кўриш керак. У Ғарбдаги мусулмонларнинг геттолашувини (жамиятдан узилиб қолишини) истамаяпти ва бу масалада ҳақли”, – деди вазир. Гаргашнинг таъкидлашича, радикаллашувга қарши курашишга Франциянинг ҳаққи бор. Шунингдек, у Макрон атрофидаги баҳслардан Туркия президенти ўз манфаатлари йўлида фойдаланди, деган фикрни билдирди. 

“Эрдоған қачон бирор бўшлиқ ёки заифликни кўриб қолса, улардан ўз кучини орттириш учун фойдаланади. Бироқ қизил чизиқ кўрсатилса, музокарага тайёр бўлади”, – деди БАА вазири. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистон ИИВ БААда музокаралар олиб бормоқда

778 13:34 22.02.2021

Perseverance Марсда ҳаёт белгиларини изламоқда

313 16:10 19.02.2021

БАА Эритреядаги ҳарбий базасини эвакуация қиляпти 

393 21:05 18.02.2021

БМТ Дубай маликасининг тақдири билан қизиқяпти

1575 15:30 18.02.2021

Украина президенти рафиқаси билан масжидга борди 

1299 12:30 17.02.2021

БААнинг Исроилдаги илк элчиси тайинланди

282 15:35 16.02.2021
« Орқага