Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

БАА Қатар билан алоқаларни тиклади

344

Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) Қатар билан бундан 3,5 йил муқаддам узилиб қолган транспорт алоқаларини бугундан эътиборан тиклади. Бу ҳақда WAM агентлиги БАА Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирининг ўринбосари Холид Абдуллоҳ Балҳулга таяниб хабар тарқатди. 

Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, бугундан бошлаб Қатарнинг транспорт воситалари қуруқлик, денгиз ва ҳаво йўллари орқали БААга кириши мумкин. 

Аввалроқ БАА Ташқи ишлар вазири Анвар Гаргаш Қатар билан савдо алоқалари ва парвозлар яқин орада тикланишини, бироқ муносабатлар тўлиқ тикланиши вақт олишини, чунки аввало икки давлат ўртасидаги ўзаро ишонч қайтадан мустаҳкамланиши зарурлигини айтган эди. Бунинг учун эса қўшма комиссия иш олиб боради.   

Эслатиб ўтамиз, Форс кўрфази давлатлари ҳамкорлик кенгашининг 5 январь куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтган саммитида Қатар билан алоқаларни тиклаш ва унга нисбатан траспорт қамалини бекор қилишга келишиб олинди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистон ИИВ БААда музокаралар олиб бормоқда

708 13:34 22.02.2021

Perseverance Марсда ҳаёт белгиларини изламоқда

304 16:10 19.02.2021

БАА Эритреядаги ҳарбий базасини эвакуация қиляпти 

386 21:05 18.02.2021

БМТ Дубай маликасининг тақдири билан қизиқяпти

1521 15:30 18.02.2021

Украина президенти рафиқаси билан масжидга борди 

1290 12:30 17.02.2021

БААнинг Исроилдаги илк элчиси тайинланди

280 15:35 16.02.2021
« Орқага