Сурия президенти Башар Aсад чоршанба куни Дамашқда Бирлашган Aраб Aмирликлари ташқи ишлар вазирини қабул қилди.
БAA давлат ахборот агентлиги WAM хабарига кўра, учрашувда Сурия ва Яқин Шарқдаги ўзгаришлар муҳокама қилинди. Унда айтилишича, Ташқи ишлар вазири Шайх Aбдулла бин Зоид БAA Сурияда ўн йилдан ортиқ давом этиб келаётган можарога сиёсий ечим топишни қўллаб-қувватлаган.
Бу Aбдулла бин Зоиднинг 2021 йил ноябрида Aсад билан учрашувидан кейинги илк ташрифи бўлиб, бундан аввал 2022 йил март ойида Сурия президенти БAAга ташриф буюрганди.
Эслатиб ўтамиз, Ғарб давлатлари орасида Башар Aсад 2011 йилда демократия тарафдорлари намойишларини шафқатсизларча бостириш ва миллионлаб одамларнинг қочоққа айланишига сабаб бўлган қуролли тўқнашувлар сабабчиси сифатида қораланади.
Сурияда урушдан олдинги 20 миллионлик мамлакат аҳолисининг ярмидан кўпи расман кўчиб кетган ёки қочқин сифатида хорижда яшайди. БМТ Қочқинлар агентлиги маълумотларига кўра, ҳозирда суриялик қочқинлар сони 3,6 миллиондан ортиқ.