Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

БАА Туркия билан алоқаларни яхшиламоқчи, лекин шарти бор

1232

Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) Туркия билан алоқаларини яхшиламоқчи, бироқ бунинг учун Анқарадан «Мусулмон биродарлар» билан алоқаларини кўриб чиқишини истамоқда. 

The New Arab нашрининг хабар беришича, бу ҳақда БАА Ташқи ишлар вазири Анвар Гаргаш маълум қилган. 

«Биз Туркияга айтишни истаймизки, алоқаларини суверенитетни ўзаро ҳурмат қилиш доирасида яхшиламоқчимиз”, – деди Гаргаш. У Анқарани “Биродар мусулмонлар”ни қўллаб-қувватлашни бас қилишга ва араб мамлакатлари билан муносабатларни тузатишга чақирди. 

Абу-Дабининг Анқара ҳақидаги баёнотлари ўтган ҳафтада Форс кўрфази давлатлари ҳамкорлик кенгашида Қатар билан низони тўхтатишга қарор қилингандан кейин янграмоқда. Маълумки, Қатар ва Туркия яқин ҳамкорлик алоқаларига эга, 2017 йилда бошқа араб давлатлари Қатар билан дипломатик алоқаларни узиб, уни яккалаб қўйганида Анқара Дохани қўллаб-қувватлаган эди. 

Ўша низода Саудия Арабистони ва унинг иттифоқдошлари Дохадан Туркия ҳарбий базасини Қатар ҳудудидан чиқариб юборишни талаб қилган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистон ИИВ БААда музокаралар олиб бормоқда

781 13:34 22.02.2021

Perseverance Марсда ҳаёт белгиларини изламоқда

325 16:10 19.02.2021

БАА Эритреядаги ҳарбий базасини эвакуация қиляпти 

397 21:05 18.02.2021

БМТ Дубай маликасининг тақдири билан қизиқяпти

1621 15:30 18.02.2021

Украина президенти рафиқаси билан масжидга борди 

1307 12:30 17.02.2021

БААнинг Исроилдаги илк элчиси тайинланди

287 15:35 16.02.2021
« Орқага