Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

БАА вакили Интерполга бошлиқ бўлди

761

Интерполнинг янги президенти Бирлашган Араб Амирликлари вакили, генерал-майор Аҳмад Носир ал-Раисий бўлди. Бу ҳақда ташкилотнинг Твиттердаги саҳифасида маълум қилинди. 

Интерпол президенти вакиллик функцияларини бажаради. У бош ассамблеяга (ҳар йили йиғиладиган ва асосий қарорлар қабул қиладиган олий орган) ва мунозараларга бошчилик қилади, ташкилотнинг ассамблея қарорларини бажаришини назорат қилади, шунингдек, Интерполнинг кундалик фаолиятига масъул Бош котиб билан доимий алоқада бўлади.

Ал-Раисийни президентликка тайинлаш таклифи аввалроқ халқаро ҳамжамият томонидан кескин танқидларга сабаб бўлганди, чунки у маҳбусларга нисбатан қийноқ қўллаш ва бошқа инсон ҳуқуқларини бузишда айбланган.

Аҳмад Носир Ал-Раисий узоқ вақт БАА Ички ишлар вазирлигида ишлаган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шавкат Мирзиёев БАА раҳбарияти вакилларига таъзия билдирди

526 21:19 15.05.2022

Бирлашган Араб Амирликларига янги президент сайланди

1164 15:12 14.05.2022

БАА президенти 73 ёшида вафот этди

1071 18:33 13.05.2022

Электромобиллар импорти ошмоқда

692 09:22 26.04.2022

БАА: эмланмаган фуқароларга бўлган тақиқ бекор қилинмоқда

446 18:05 14.04.2022

«Толибон» ҳукумати тан олинадими? — Таҳлил

744 14:19 14.04.2022
« Орқага