Янгиликлар

БАА вазири Исроилга ён босгани учун нафратлар гирдобида қолди

2138

БАА ташқи ишлар вазири Абдуллоҳ ибн Зайд Твиттердаги саҳифасида араб давлатлари ва Исроил ўртасидаги муносабатлар нормаллашаётгани ҳақидаги мақолани бўлишди. Мақолани Британиянинг The Spectator журнали чоп этган. 

Мақола “Исломнинг реформацияси: Яқин Шарқда Араб – Исроил иттифоқи” деб номланган бўлиб, муаллиф Эд Ҳусайн мусулмон давлатларнинг Тель-Авив билан алоқаларига “ислоҳот ва янгилик” деб баҳо берган. 

Абдуллоҳ ибн Зайд ушбу мақолани бўлишганидан сўнг Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу ҳам Твиттерда муносабат билдирди. “Исроил ва араб давлатларининг яқинлашувидан мамнунман. Тинчлик ва алоқаларни нормаллаштириш вақти келди”, – дея ёзди у. 

Аммо БАА ташқи ишлар вазири The Spectator журналининг мақоласини бўлишгани учун ижтимоий тармоқда танқидлар нишонига айланди. Твиттер фойдаланувчиларидан бири вазирга шундай эътироз билдирди: “Тинчлик – урушган давлатлар ўртасида бўлади. Сизлар тарихингизда бирор марта Исроилга қарши урушганмисиз?..” Яна бири эса “Исроил билан тинчликни хоҳласангиз, тупроғингиздан бир парчасини берасизлар. Биз эса фаластинликлар сифатида БААда Исроилнинг барқарор бўлишини қўллаб-қувватлаймиз”, деди. Бошқа бир фойдаланувчи “Бу тинчликда сизлар Исроил томонидасизлар”, дея БАА вазирини айблади.   

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

БААда 10 кишилик тўйларга рухсат берилди

167 09:15 20.09.2020

Саудия Арабистони подшоси ва унинг ўғли Исроил борасида якдил эмас

1372 13:55 19.09.2020

Трамп: “Яна беш-олти араб давлати Исроил билан алоқа ўрнатади”

809 13:10 16.09.2020

АҚШ БААга Исроил аннексиясини қўлламай туришга ваъда берган

1123 07:10 15.09.2020

Нетаньяҳу: “БАА ва Баҳрайн билан ҳамкорликдан миллиардлаб долларни қўлга киритамиз”

613 16:05 14.09.2020

Фаластинда Араб давлатлари лигасини “дафн қилишди”

1593 16:57 12.09.2020
« Орқага