Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

БААнинг Исроилдаги элчихонаси қайси шаҳарда очилиши маълум қилинди

823

Бирлашган Араб Амирликлари (БАА)нинг Исроилдаги элчихонаси Тель-Авив шаҳрида очиладиган бўлди. 

БААнинг расмий WAM агентлиги хабарига кўра, кеча, 24 январь куни Абу-Дабида Дубай амири Муҳаммад ибн Рашид ал-Мактум бошчилигида ҳукумат йиғилиши ўтказилган. Ана шу йиғилишда мамлакатнинг Исроилдаги элчихонасини Тель-Авивда очишга қарор қилинган. Шу куни Абу-Дабида Исроил элчихонаси ўз фаолиятини бошлади. 

Бироқ БАА элчихонаси қурилиши ва дипломатик миссия фаолияти айнан қачон бошланиши ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. 

БАА ҳукумати ўтган йилнинг сентябрида Исроил билан дипломатик алоқа ўрнатгандан бери элчихона Қуддусда очиладими ёки Тель-Авивдами деган баҳс-мунозаралар тинмаётган эди. 

Исроил Қуддусни ўз пойтахти деб ҳисобласа-да, халқаро ҳамжамият буни тан олмаган. Қуддусда фақатгина АҚШ ва Гватемаланинг элчихонаси бор, қолган давлатларнинг элчихонаси Тель-Авивда жойлашган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда: “Саҳифалар” (26-қисм)

169 10:00 04.03.2021

“Динимиз кўр-кўрона тақлиддан қайтаради...”

240 09:00 04.03.2021

Путин ва миллатчиликка қарши кураш

803 08:05 04.03.2021

"Шайтон ҳеч қачон пора олмайди"

837 07:00 04.03.2021

Канада мусулмонлари исломофобияга қарши чора кўрилишини истамоқда

343 23:00 03.03.2021

Араб давлатларининг Фаластинга ёрдами камайди

703 21:55 03.03.2021
« Орқага