Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Бағдод тинчимаяпти: Жангарилар ҳукумат биносини қуршаб олди

1683

Ироқ пойтахти Бағдоддаги Яшил ҳудудда хавфсизлик кучлари ва шиа диний ва сиёсий етакчиси Садрнинг қуролли жангарилари ўртасида шиддатли тўқнашувлар бўлиб ўтмоқда. Полиция RPG-7 услубидаги қуроллар билан Яшил зонага ҳужум қилмоқда.

Кечқурун ўқ овозлари тўхтамаган Бағдодда комендантлик соати давом этмоқда. Таътилдаги давлат муассасалари ҳам ишламаяпти. 

Шиа диний ва сиёсий етакчиси Садрнинг уйга қайтиш учун қилган даъватига ўз тарафдорлари жавоб бермаган. Шиаларнинг олий диний органи Оятуллоҳ Али эс-Систоний ҳозирча воқеалар юзасидан ҳеч қандай баёнот бермаган. 

Садр кеча сиёсатдан бутунлай чекинаётганини эълон қилди. Садрни қўллаб-қувватлаган гуруҳлар эса ғазабланиб, Яшил ҳудуддаги Ҳукумат ва Президентлик саройига босқин уюштирди. Амалдорлар хавфсизлик кучлари томонидан қурол ёрдамида бу жойлардан олиб чиқилган. Садрга қарашли Сарая ас-Салам гуруҳи эса юзлаб қурол ортилган машиналар билан Яшил ҳудуд атрофига жойлашди ва ичкаридаги аскарлар билан тўқнашди. 

БМТнинг Ироқдаги ваколатхонаси томонларни қуролли тўқнашув ва зўравонликдан узоқроқ туришга чақирди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Украинанинг Испаниядаги элчихонасидаги портлашдан кейин посилкалардан яна бир нечта бомба топилди

254 21:04 01.12.2022

Нима учун муслима аёлларга ғайридин эркакка турмушга чиқиш тақиқланган?

738 20:00 01.12.2022

Павел Фелгенгауер: «Қозоқлар ва қирғизлар ҳеч қачон Ереван тарафида туриб Бокуга қарши жанг қилмайди»

646 19:00 01.12.2022

«Арманистон Қорабоғни Озарбайжоннинг бир қисми деб тан олди» — Россия ТИВ вазири Лавров

553 18:10 01.12.2022

Россиянинг Украинадаги жиноятлари текшириш бўйича трибунал иш бошлайди 

257 17:28 01.12.2022

Пентагон Қатарга дронларга қарши илғор мудофа тизимини сотади

228 16:30 01.12.2022
« Орқага