Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Бағдоддаги Имоми Аъзамнинг мақбарасини бузиш рад этилди

2367

Ироқ миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Қосим Аражи Миллий разведка мувофиқлаштириш кенгаши йиғилишида пойтахт Бағдоддаги Имоми Аъзам мақбараси бузилмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар бермоқда.

“Ижтимоий тинчликни нишонга олган (Имоми Аъзам Абу Ҳанифа мақбарасини бузиш ҳақидаги) чақириқларни рад этамиз. Хавфсизлик кучларимиз бундай чақириқларга қатъий қарши чиқади”, – деди Аражи.

Унинг айтишича, Ироқ шиаларининг раҳнамоси Али Систони ва бошқа етакчилар мамлакатда тинчлик-тотувликка зарба берувчи бундай чақириқларга қарши чиқмоқда.

Бағдодда ораларида радикал шиалар ҳам бўлган айрим гуруҳлар ижтимоий тармоқлар орқали Имоми Аъзам мақбарасини бузишга чақирмоқда. Мақбара пойтахтнинг Аъзамия мавзесида жойлашган. Бундай чақириқлардан кейин мақбара атрофида хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ироқдаги беқарорлик кимга керак? Бу саволга жавоб бор...

1407 08:45 03.08.2022

БМТ раҳбари Ироқдаги вазиятни зудлик билан юмшатишга чақирди

339 20:45 01.08.2022

Бағдоддаги исённи бостириш пайтида 60 киши яраланди

356 18:30 30.07.2022

БМТ Ироқдаги намойишчиларга мурожаат қилди

318 16:10 28.07.2022

Бағдодда ҳамма ёқ нотинч: ироқликлар парламент биносини эгаллади

669 14:41 28.07.2022

Саудия Арабистони Ироқнинг Дуҳок вилоятидаги ҳужумни қоралади

514 12:15 22.07.2022
« Орқага