Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Бағдоддаги касалхонада ёнғин чиқди: қурбонлар бор (фото)

249

Ироқ пойтахти Бағдодда коронавирусга чалинган беморлар даволанаётган Ибн ал-Хатиб касалхонасида келиб чиққан ёнғинда камида 82 киши ҳалок бўлди, 110 киши жароҳат олди. Мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилинди.

Расмий маълумотларга кўра, ёнғинга кислород баллонининг портлаши сабаб бўлган. Ҳодиса реанимация бўлими жойлашган иккинчи қаватда юз берган. Ёнғин якшанба куни эрталаб буткул сўндирилди, Соғлиқни сақлаш вазирлиги жами 200 киши қутқарилганини маълум қилди. Омон қолган беморлар бошқа касалхоналарга олиб борилган.

“Келгусида бундай алам тўла ҳодисалар такрорланмаслиги учун барча касалхоналарда хавфсизлик чораларини қайтадан кўриб чиқишимиз зарур”, – деди Ироқ Ички ишлар вазирлиги вакили Холид ал-Муҳанна давлат телевидениесидаги чиқишида.

Айни пайт Ироқда коронавирус эпидемиясининг янги тўлқини кузатилмоқда. Мамлакатда шу пайтгача 1 миллиондан ортиқ кишида коронавирус аниқланган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

ИШИДдан кейин: Мосулда оммавий қабрлар топилди (фото)

887 10:50 14.06.2021

Бағдоддаги Имоми Аъзамнинг мақбарасини бузиш рад этилди

948 09:05 14.06.2021

Ироқ: авиабазага ҳужум қилмоқчи бўлган дронлар уриб туширилди

818 08:05 07.06.2021

Имом Аъзам туғилган юрт

2703 18:55 31.05.2021

Ироқда ИШИДнинг хазинаси топилди

1595 21:00 16.04.2021
« Орқага