Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Бағдоддаги теракт учун ИШИД айбланди

313

Ироқ Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Холид Миҳанна маҳаллий телеканаллардан бирига берган интервьюсида кеча пойтахт Бағдодда рўй берган терактда ИШИДнинг қўли борлигини айтди. 

“Ўз зиммасига олмаса-да, портлашнинг ортида ИШИД бор. Бу портлаш билан ИШИД ҳали ҳам борлигини билдириб қўймоқчи бўлди”, – деди у. 

Бағдоднинг Тайёрон майдонидаги буюм бозорида икки худкушнинг ўзини портлатиб юбориши оқибатида 32 киши ҳалок бўлган, 110 киши яраланган.

Президент Барҳом Солиҳ ушбу терактни мамлакатнинг тинчлик-барқарорлигига ва халқнинг келажагига нисбатан ҳужум деб атади.  

Теракт ортидан Ироқ хавфсизлик хизматларининг айрим раҳбарлари ишдан олинган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Россия: ўзбекистонлик теракт тайёрлашда айбланиб қамалди

682 18:34 17.02.2021

Польшада мусулмонларга қарши терактнинг олди олинди

657 19:45 04.01.2021

Россиялик фуқаро терактни оқлагани учун жарима тўлайди

888 16:35 30.11.2020

Афғонистонда терактлар тўхтамаяпти

447 16:50 29.09.2020

Янги Зеландиядаги масжидда теракт уюштирган кимсага суд ҳукми ўқилди

1419 15:30 27.08.2020
« Орқага