Янгиликлар

Бағдодий ҳақида маълумот берган шахс 25 млн доллар олади

1440

ИШИД етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодийнинг қаердалиги ҳақида маълумот берган ва уни йўқ қилишга ёрдамлашган шахсга АҚШ махсус хизматлари 25 миллион доллар миқдорида мукофот тақдим этади.

The Washington Post нашрининг ёзишича, бу шахс ИШИДнинг фаол аъзоларидан бири бўлиб, Бағдодийнинг Сурия бўйлаб ҳаракатланишини мувофиқлаштирган ва Идлиб вилоятидаги уйга жойлашишига кўмаклашган. У Америка разведкасига нафақат Бағдодийнинг қаерда экани ҳақидаги маълумотни, балки хонасининг режасини ҳам етказган.

Ҳарбий операция пайтида у Бағдодий билан бирга ўша уйда бўлган. Бағдодий ўлдирилганидан икки кун кейин у ва оиласи Суриядан олиб чиқиб кетилган.

Газетанинг ёзишича, унинг Америка разведкаси билан ҳамкорлик қилишига нафақат катта миқдордаги мукофот, балки қасос олови ҳам туртки берган. Айтилишича, яқин қариндошларидан бири ИШИД қурбони бўлган.

Унинг исми ҳам, қайси мамлакат фуқароси эканлиги ҳам ошкор этилмади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Германиялик ИШИДчилар ватанига қайтяпти

702 17:30 25.05.2020

Ироқ разеведкаси “ИШИД етакчилигига номзод”ни қўлга олди

665 11:03 22.05.2020

Ироқ: ИШИДга қарши амалиётда 2 нафар Америка аскари ҳалок бўлди

357 18:08 10.03.2020

НАТО ҳарбийларининг бир қисми Ироқни тарк этади

527 09:40 09.01.2020

“Ишингиз тугади, энди кетинглар” 

1490 09:30 07.01.2020

Нидерландия ИШИДчиларнинг болаларини қайтариб олмоқчи эмас

708 12:00 25.11.2019
« Орқага