Баҳовуддин Нақшбанд зиёратгоҳидаги қуриган дарахт муфтий фатвосига кўра жойидан олинди

12:31 10.06.2019 2234

Куни кеча Бухоро вилоятининг Когон туманида жойлашган “Хўжа Баҳоуддин Нақшбанд” зиёратгоҳидаги қуриган дарахт олиб ташланиши ҳақида хабар бериб ўтган эдик. Мутасадди шахслар томонидан “Xabar.uz”га расмий маълумот берилишича, тут дарахти қолдиқлари аввал турган жойдан олиниб, музей ихтиёрига топширилган.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовнинг жорий йил 7 май кунидаги “Дарахт ва тош кабиларни муқаддас деб билишнинг ширклиги тўғрисида”ги фатвосига асосан ушбу қуриган тут дарахти зиёратгоҳ ҳудудидан олиниб, Бахоуддин Нақшбанд мажмуасидаги музейга тақдим қилинди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!