Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Баҳрайн Қатардан хафа: «Ярашишни истамаяпти...» 

582

Баҳрайн Ташқи ишлар вазири Абдуллатиф аз-Зайёни Қатарни икки томонлама муносабатларни тиклашга уринмаётганликда айблади, дея хабар бермоқда Middle East Eye нашри.  

Вазирнинг айтишича, икки ҳафта олдин Саудия Арабистонидаги саммитда Қатар билан алоқаларни тиклаш бўйича келишувга эрилган бўлса-да, Доха Манама билан муаммоларини ҳал қилиш учун ҳеч қандай ташаббус кўрсатмаяпти. Бироқ Абдуллатиф аз-Зайёни Қатар айнан қайси масалаларни ҳал қилиши кераклигини маълум қилмади. 

Жорий ойда Саудия Арабистонининг Ал-Ула шаҳрида бўлиб ўтган саммитда Саудия Арабистон, Бирлашган Араб Амирликлари ва Миср билан бир қаторда Баҳрайн ҳам Қатар билан дипломатик, савдо ва сайёҳлик алоқаларини тўлиқ тиклашга рози бўлган эди. Бу мамлакатлар 2017 йилнинг ёзида Қатарни террорчиликни қўллаб-қувватлашда айблаб, у билан муносабатларни узди, ўз ҳудудларидаги қатарликларни депортация қилди, Дохага бир қатор шартлар қўйди, жумладан, “Ал-Жазира” каналини ва Туркия ҳарбий базасини ёпишни, Эрон билан алоқани тўхтатишни талаб қилди. Қатар эса бу талабларга рози бўлмади. 

Баҳрайн Ташқи ишлар вазири танқид билан чиққан бўлса-да, Саудия Арабистони Қатар билан муносабатлар тикланаётганини ижобий баҳоламоқда. Куни кеча Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазири Файсал ибн Фархон Дохада тез кунларда элчихона очилишини билдирди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бугунги ҳаётимиз

168 04:00 16.04.2021

Мусулмонларни ўлдирган террорчи қамоқхонадаги шароитдан норози

775 23:00 15.04.2021

Белгия ва Швейцария санитария чекловларини бекор қилмоқда

177 20:00 15.04.2021

Швецияда Ўзбекистон элчихонаси очилади

224 19:00 15.04.2021

Нукус шаҳрида учта янги масжид қурилиши бошланди

237 18:00 15.04.2021

Ангрен МИБнинг сўконғич раҳбари билан боғлиқ ҳолатни Сенат назоратига олди

378 17:30 15.04.2021
« Орқага