Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Баҳрайн ўн йилда илк бор Дамашққа элчи жўнатяпти

1042

Баҳрайн ҳукумати Воҳид Муборак Сайёрни мамлакатнинг Суриядаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинлади, дея хабар бермоқда “Ал-Жазира”.

Сурияда уруш бошланган пайтда Баҳрайн Дамашқ билан алоқаларни узган эди. Айни пайт Манамада Сурия дипломатик миссиясини фаолиятини давом эттирмоқда. 

Араб давлатлари ичида Сурия билан алоқаларни биринчилардан бўлиб Бирлашган Араб Амирликлари тиклаган, 2018 йилнинг охирида Дамашқда элчихонасини очган эди. Ўтган ойда БАА ташқи ишлар вазири Дамашққа келиб, Сурия президенти Башар Асад билан учрашди. 

Сурия армияси Россия ва Эроннинг ёрдамида муҳим ғалабаларни қўлга кирита бошлагач, Абу-Даби Дамашқ билан муносабатларни тиклашга киришган. Ваҳоланки, БАА ҳам Саудия Арабистони ва Қатар каби аввалига суриялик мухолифларни қўллаб-қувватлаган эди. 

Ўтган йили Ўмон ҳам Сурияга элчи тайинлади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Араб дунёси Исроилни «тинчлик тарафида» деб тушунади - Беннетт

769 11:25 28.03.2022

Исроил Бош вазири Баҳрайнга илк ташриф билан келди

544 14:48 15.02.2022

Исроил ва Баҳрайн ҳарбий келишув имзолади

600 11:01 04.02.2022

Трамп жонажон дўсти Нетаньяҳуни сўкди

2008 15:10 11.12.2021

Баҳрайнлик депутат Ҳиндистон мусулмонларига нисбатан зўравонликларни қоралади

994 18:15 13.11.2021
« Орқага