Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Баҳрайн ва Исроил ўртасида дипломатик алоқалар расман бошланди

234

Кеча, 18 октябрь куни Баҳрайн пойтахти Манамада Баҳрайн ва Исроилнинг расмий делегациялари учрашувида еттита ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Улар орасида Баҳрайн ва Исроил ўртасида дипломатик алоқа ўрнатиш бўйича ҳужжат ҳам бор. 

Исроил бош вазири девонхонасидан тарқатилган баёнотда айтилишича, ҳукумат раҳбари Биньямин Нетаньяҳу Баҳрайн билан алоқалар яхшиланганини “тинчлик сари улкан қадам” деб баҳоланган. 

Шунингдек, якшанба куни Исроилдан Баҳрайнга илк авиапарвоз амалга оширилди, рейсни Исроилнинг El Al компанияси бажарди. 

Шу куни Исроил Ташқи ишлар вазири Габи Ашкенази Баҳрайн Ташқи ишлар вазири Абдуллатиф ибн Рашид аз-Зайёнига Манамада элчихона очиш бўйича расмий сўров юборди. 

Эслатиб ўтамиз, Исроил ҳукумати 15 сентябрь куни АҚШ пойтахти Вашингтонда Бирлашган Араб Амирликлари ва Баҳрайн билан алоқаларни яхшилаш бўйича келишув имзолаган эди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Германия: 92 ёшли «нацист буви» яна қамалди

321 13:10 05.12.2020

Черковни ёқмоқчи бўлган экстремистни мусулмонлар тўхтатиб қолди

433 12:05 05.12.2020

Халқ мулкига хиёнат қилган дўзахийдир....

548 11:07 05.12.2020

Бокуда Франция элчисига нота топширилди. Париж холис бўлиши керак эмасми?..

582 10:22 05.12.2020

Болалар очликдан ўляпти...

429 09:05 05.12.2020

Ҳиндистонлик миллатчиларга азон овози ёқмаяпти

563 08:05 05.12.2020
« Орқага