Бандага Аллоҳнинг муҳаббати (Шайх Бутий)

03.09.2019 12:05 1257

Савол

Банданинг, гуноҳларидан қатъи назар, Аллоҳга, Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га муҳаббати Яратган шу бандани севишига сабаб бўладими?


Жавоб

Банданинг Раббига бўлган муҳаббати Аллоҳнинг шу бандага нисбатан муҳаббати натижасидир. Бунинг далили Аллоҳ таолонинг: “...Аллоҳ Ўзи уларни севадиган, улар ҳам Аллоҳни севадиган қавмни келтирур...”  марҳаматидир. Мазкур оятда Аллоҳнинг бандаларини севиши бандалари Уни севишларидан олдин келтирилмоқда. Банданинг Аллоҳга муҳаббати эса, агар осий бўлса-да, Аллоҳнинг унга берган инъом ва эҳсонларини мулоҳаза қилиш сабаб ҳосил бўлади. Банда ўзини ўраб турган Аллоҳнинг эҳсонлари, кўплаб неъматларидан бехабарлиги Аллоҳнинг унга муҳаббати ва тавфиқи далилидир.

Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий
"Сараланган фатволар"